ТАЛАБИ ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ислом ўз атбоъларига талаби илмни фарз қилиб, илм билан машғул бўлишни ибодат даражасига кутарган бир диндур. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг каломи шарифида илмнинг нақадар улуғлиги ҳақида кўплаб ояти карималарни нозил қилган. Жумладан “Зумар” сурасида шундай дейилади: Яъни: “Айтгил, (Эй Муҳаммад!) Илмлилар билан илмсизлар тенг бўла олурми?” Аллоҳ жалла жалолоҳу иймон келтирган ва илм ҳосил қилган кишиларни доимо устун туриши ва фазилатли ҳисобланиши, илмсизликда эса бу нарсалар бўлмаслигига ишора қилмоқда. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йулига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йулини енгиллаштиради” марҳамат қилганлар. Илмга бундан ортиқ тарғиб булмаса керак. Ҳар бир мўмин кишини олий мақсади жаннат. Жаннатга эришиш учун у ҳар нарсага, ҳар қандай қийинчиликларга тайёр туради. Илм талаб қилиш эса жаннатнинг йулига тушушининг боши экан. Илм йули билан борган одам охири жаннатнинг эшиги олдидан чиққай иншааллоҳ!
Толиби илм ҳаётида илму- маърифати билан жамият аъзолари ўртасида қадр қимматга эга бўлади, ҳатто Одамни (а.с.) барча фаришталардан ҳам юқори мақомга кўтарган нарса илм маърифатдир.
Имоми Аъзам(.а)нинг етук шогирдларидан бири Муҳаммад ибн Ҳасан (р.а.) бундай деганлар: “Агар одамлар менга қул бўлганида эди, уларнинг ҳар бирини қулликдан озод этардим ва уларни хўжайинлари, қулдор эгаларидан халос этардим. Бундан ёлғиз мақсадим, улар фақат илм ўргансинлар ва уни камолга етказсинлар”. Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бу борада марҳамат қилиб айтган ҳадис мубораклари қиёмат кунига қадар уммати Муҳаммадга намунадир. У зот айтдилар : “Илм талаб қилиш (яъни изланиш) ҳар бир мусулмон эркак ва муслимага фарздир” (Ибн Можа ривояти).
Илм олиш учун машаққатларга чидаш, меҳнат қилиш лозим. Зеро, ҳеч бир инсон бебоҳо вақтини сарфламай, кўз нурини тўкмай муваффақият қозониши мумкинми? Зуфар ибн Ҳузайл ривоят қиладилар: Имом Абу Ханифа рахматуллоҳи алайҳ “Кимни илми Аллоҳ таоло ҳаром қилиб қуйган а олмаса, у ҳасратланивчилардан бўлади”, дедиланарсалардан қайтара олмаса ҳамда Аллоҳ таолога осий бўлишидан туср. Бугун илму маърифат қадрлими, молу дунё, мансаб ва шунга ўхшаш ўткинчи нарсалар қадрлими? Ҳозирги ҳаётимизда илм халқасига ўзини урган қадрлими ёки мол-дунё халқасига ўзини урган қадрлими. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Ким илмдан бирор нарса ҳақида гапирса-ю, Аллоҳ ушбу гапирган нарсам ҳақида мендан сурамайди, деб ўйласа, унга нафси ҳам енгил булибди(яъни бир кун аниқ адашади)”, дедилар.
Агар Аллоҳ таоло ҳузуридан бошпана топмоқчи бўлсак, илм халқасига ўзимизни урайлик. Чунки илмсиз ҳеч нарсага эришиб булмайди. Яъни, вақтнинг қадрига етиб, бекорчи нарсалардан қочган ҳар бир илми толиб муваффақиятга эришиб ҳар бир улкан ишларнинг уддасидан чқадиган етук мутахассиз булиб етади.
К.Нормуродов
Чироқчи туман “Файзулло хожи”
масжиди имом хатиби: