1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 12-қисм

18-07-2020, 12:52 286 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
 
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 12-қисм)
 

Савоб умидида қилинган инфоқ-эҳсонни Аллоҳ қарзи-қасана,деб номлаган. Ва бундай қарзи-ҳасанани  Аллоҳ бир неча баробар қилиб қайтаради.  Аллоҳ инсонни инфоқ-эҳсон қилишга ундаган. Ва инсоннинг инфоқ-эҳсони  Аллоҳнинг бениҳоя битмас-туганмас хазиналарига етиш учун бир йўл эканини ҳам айтиб ўтган.  Аллоҳ айтади: 
Айт: «Албатта, Роббим ризқни Ўз бандаларидан кимни хоҳласа ўшанга кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир».
 
(Сабо:39).
 
Инфоқ-эҳсон қилгувчиларни  Аллоҳ кўриб туради. Фаришталар ҳам уларга саловотлар айтиб,  Аллоҳдан уларнинг мол-дунёларини зиёда қилишни сўраб туради.
Аммо мол-дунёларини сақлаб юрувчилар эса фақат зарар топадилар. Кизиқ, улар мол-дунёлар билан абадий қолармиканлар ёки мол-дунё улар билан бирга абадий қолармикан? 
Ахир мол-дунёлар олдингилардан бизга, биздан эса бошқаларга кўчиб турадиган нарса- ку!

"Мусулмон хулқи" китобидан.