1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сиз туфайли бир кишининг ҳидоят топиши қизил туяларга эга бўлишингиздан яхшироқдир

24-11-2019, 17:22 453 Ўқиш режими + -

 

           Шуни унутмаслик керакки, мусулмон одам ўзга дин вакиллари билан муомала ва муносабатда бўлса, у одамнинг ўзига эргашиши осон бўлиши учун гўзал ўрнак кўрсатиш керак. Саҳиҳи Бухорийда яна бир ҳадиси шариф келган. Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳга қасамки, сиз туфайли бир кишининг ҳидоят топиши қизил туяларга эга бўлишингиздан яхшироқдир», деганлар. Пайғамбар алайҳиссалом бу гапларни ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни Хайбарга жўнатаётганларида айтган эканлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Хайбарга юриш қилган қўшиннинг қўмондони бўлганлар ва ўша жангда жуда катта қаҳрамонликлар кўрсатганлар, кўрсатган қаҳрамонликлари зарбулмасал бўлиб кетган. Ҳадисда келган қизил туялардан мурод шуки, истилоҳда келишича, араблар учун дунёда энг азиз мол-мулк қизил туялар бўлган. Туяларнинг орасида қизили бўлиши нодир саналар экан. Ана шуни ўхшатма қилиб айтган эканлар Пайғамбар алайҳиссалом. Бу ҳадисдан тушунамизки, бир одам бошқа диндаги одамни мусулмон қилиши энг улуғ амал экан. Ҳадиси шарифнинг шу ерига келганда ҳар бир одамнинг ҳаваси келади. Бирор кишининг мусулмон бўлишига сабаб бўлишни ҳар бир одам ҳавас қилади. Шундай уламолар ўтганки, ўн минглаб, йигирма минглаб одамларни мусулмон қилганлар. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий  ҳафизаҳуллоҳу

                                                                                                    

Манба: Mehrob.uz