1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЧАЛҒИМАНГ, ЧАЛҒИТМАНГ!

18-07-2020, 15:30 374 Ўқиш режими + -

ЧАЛҒИМАНГ, ЧАЛҒИТМАНГ!
 
Интернет сайтларида «Аллоҳнинг элчиси» деб, турли сафсаталарни тўқиётган шахснинг гап-сўзлари кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мўмин-мусулмон аҳолининг асосли   норозилигига сабаб бўлмоқда.
 
Дин ишлари бўйича қўмита
ахборот хизмати ушбу мавзуга изоҳ берди 
Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати, диний мансублигини ҳурмат қилишга мажбурдир.
 
Юртимиз ҳудудида фаолият юритаётган ҳар бир дин вакилининг диний манбалари, қадриятлари, муқаддас туйғулари, улар томонидан эъзозланадиган шахслар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлиш, обрўсизлантириш, сохта даъво ва туҳмат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. Шу нуқтаи-назардан   ўзини «Пайғамбар» деб эълон қилган шахснинг даъвоси  кенг жамоатчилик орасида салбий руҳдаги, кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди, ўз навбатида, мусулмонларга нисбатан ноўрин гап-сўзлар пайдо бўлишига ҳам замин яратди.
 
Бу эса, одамлар ўртасида турли норозиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариши воқеъликда маълумдир. Тарихда эса бу каби ҳаракатлар қандай аянчли якун топгани кўпчиликка маълум.
 
Дин ишлари бўйича қўмита бугунги мураккаб даврда одамларни диний эътиқодларига тааллуқли бўлган бу каби ножоиз ҳолатни қоралайди ҳамда ижтимоий  тармоқларда мазкур масала юзасидан  фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиб,  бу каби сохта Пайғамбарлар ҳар замонда учраб туриши нуқтаи-назаридан унга ортиқча эътибор бермасликни сўрайди.
 
Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек “Мўмин киши оқил, фаросатли, зийрак ва ҳушёр бўлади”, бу каби шахсларнинг бемаъни ҳаракатларига нисбатан ўзининг қимматли вақтини сарфламайди, фойдали ишлар билан машғул бўлади.
Сўзимиз якунида, одамлар ўртасида салбий баҳс-мунозаралар келтириб чиқарадиган бу каби материалларни тарқатишдан сақланишга чақирамиз.
 
Бугунги синовли кунларда ҳар турли нарсаларга чалғимасдан бир халқ сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик, бир-биримизни эҳтиёт қилайлик, имкон қадар ёрдам қўлини чўзайлик!
 

Дин ишлари бўйича қўмита  ахборот хизмати