Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти
Рамазон Бутийнинг турли оқим вакиллари билан олиб борган мунозаралари
(3-қисм)
Рамазон Бутий Қуръони Карим тинчликка олиб борувчи йўлга алоҳида этибор қаратади. У инсонларнинг бир-бирлари билан бўладиган алоқаларида адолатни юзага чиқаришлари зарурлигига қайта-қайта урғу берган[1].
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ учун (тўғриликда) собит турувчи, одиллик билан гувоҳлик берувчи бўлингизлар: бирор қавм (кишилари)ни ёқтирмаслик сизларни адолатсизлик қилишга ундамасин!
Одил бўлингиз!
Зеро, у (адолат) тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ ишларингиздан хабардордир.[2]”
“…Гапирганингизда (гувоҳ сифатида) гарчи қариндошингиз бўлса ҳам, адолатли бўлинг! …[3]”
“Эй, мўминлар, ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга очиқ душмандир.[4]”
Мазкур оятлар кириш шубҳасиз керак бўлган, муқобили йўқ, ягона тинчлик йўлининг баёнидир.
Қарши шаҳари “Қиличбек
Қўрғонча” масжиди имом хатиби
Райҳонов Рамзиддиннинг
“МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ,
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
[1] Dunyo ulamolarining murojati. T.: Movarounnahr, 2016. – 82 b