1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КАРАНТИН ҲОЛАТИДА УЙИМИЗ ХАВФ-ХАТАРДАН ХОЛИ ЖОЙИМИЗ

20-07-2020, 10:36 372 Ўқиш режими + -

КАРАНТИН ҲОЛАТИДА УЙИМИЗ ХАВФ-ХАТАРДАН ХОЛИ ЖОЙИМИЗ


      Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. 
   Аллоҳ таолога ҳамду-санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламга солаватларимиз бўлсин.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ  қилди” ( Наҳл сураси, 80-оят).
 Бу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади: “Аллоҳ таоло инсонларнинг ер юзида қулай ва фароғатда яшашлари учун барча имкониятларни яратиб қўйди. Шу қулайликлардан  бири инсон учун уйларни ором маскани қилиб қўйилганидир. Инсоннинг уйи унинг  учун энг қулай оромгоҳ ҳисобланади, у уйидан бошқа жойда ҳаловат топа олмайди. Оромини йўқотади. Шунинг учун ҳам ислом динида уйга ва унинг осойишталик, хотиржамлик макони бўлишига катта эътибор берилган. Аллоҳ таоло муқим яшайдиган одамлар учун тош ва ғиштлардан қуриладиган мустаҳкам уйларни ҳам бериб қўйган[1]” .  
            Айниқса,  коронавирус хасталиги бутун дунё мамлакатларининг кўпчилигида тарқалган ҳозирги пайтда Аллоҳ таоло бизларга оромгоҳ қилиб берган уйларимизнинг аҳамияти жуда ҳам муҳим.  Маълумки, коронавирус хасталигининг  инфекцияси ҳаво-томчи ва мулоқот йўллари орқали юқади. Коронавирус хасталиги инфекциясининг тарқалишини олдини олишдаги энг муҳим чора  аҳолининг бир-бирларидан ўзаро яқин масофада бўлишининг олдини олишдир.   Бу эса биздан  уйда қолиш ва заруратсиз ҳолда уйдан чиқмасликни талаб қилади. Шу жиҳатдан уйларимиз Аллоҳ таолонинг бизларга берган хотиржамлик масканидир. 
Заруратсиз ҳолда уйларимиздан чиқишимиз ўзимизни ҳам, бошқаларни ҳам хавф-хатарга солишдир. Коронавирус пандемияси тарқалмаслигининг олдини олиш учун ташкил қилинган карантин вақтида  уйларимизда сабр-қаноат билан  ва тиббиёт ходимларининг коронавирус хасталиги тарқалишига қарши берган тавсияларига амал қилиб ўтиришимиз барчамиз учун манфаатлидир.  
Аллоҳ таоло  барчамизни ўз паноҳида соғ-саломат асрасин!                                        
    
                                 Руҳиддин Акбаров
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг 
Қашқадарё вилояти вакиллиги  ходими
 
 
 
 
 
 
[1] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “Тафсири ирфон”. “ Шарқ” НМАК. 2019. 2-жилд,   692-бет.