МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 14-қисм)
Касб қилиб топганини тежаш ва кейинга қолдириш учун мусулмон ўзини, одамийлигини ва Аллоҳ ризосини поймол қилиши бу ахмоқликдир.
Мусулмоннинг фарзандларида ва мол-дунёларида- бошқа неъматларидаги каби-имтиҳон қилинаётганини Ислом очиқ ойдин айтиб ўтган.
Агар мусулмон ўз вазифаларидан ғофил бўлса, қўлидаги барча неъматлар унинг учун катта бало балки, ашаддий душманга айланади.
Бу эса Аллоҳнинг қуйидаги оятининг тафсиридир;
Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфти ҳалолларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз… Бас, Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир.
Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор. (Тағобун: 14-15).
Ҳа! Аёлидан айрилиб қолмаслик учун саъйи-ҳаракатдан қолган, ёки фарзандларига қолдириш учун молини инфоқ-эҳсон қилишдан cақланган киши Аллоҳ берган неъматларига шукр қилмаган бўлади.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили