МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 15-қисм)
Ўз фарзандларини бахил, қўрқоқ ва нодон қилиб тарбия этган одам ўзига зарарни ишлабди. Шунингдек фарзандларига Аллоҳнинг . ва Унинг бандаларининг ҳақларини танитган одам нажот топибди.
Инсон фарзандларини деб бахиллик қилиши билан бой ҳам бўлиб қолмайди, камбагал ҳам бўлиб қолмайди. Шунингдек қиёмат кунида эса ундан ҳеч қандай узр қабул қилинмайди.
Расулуллоҳ айтадилар: « Аллоҳ қиёмат куни кўп мол-дунё ва фарзанд берган бандаларидан иккитасини ўз ҳузурида тўплайди. Улардан бирига: «Эй фалончи, сенга кўп мол-дунё ва фарзанд берган эдим, тўғрими?
-Ҳа, тўғри!
-У мол-дунёларни нима қилдинг?
-Фарзандларимнинг камбағал бўлиб қолишидан қўрқиб, уларга қолдирдим.
-Сен буни аниқ билганингда оз кулар эдинг ва кўп йиғлар эдинг. «Энди камбағалликни болаларингга бердим». Кейин Аллоҳ иккинчи одамга айтади:
-Эй фалончи! Сенга ҳам кўп мол-дунё ва фарзандлар берганман, тўғрими?
-Ҳа, тўғри!
-У мол-дунёларни нима қилдинг?
-Уларни Сенинг йўлингда инфоқ қилдим. Фарзандларимнинг ризқини эса Ўзинг беришингга ишондим.
-Сен буни аниқ билганингда кўп кулар эдинг ва оз йиғлар эдинг. Ишонганингни эса фарзандларингга бердим» ( Табароний ривояти).
"Мусулмон хулқи" китобидан.