1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

24-07-2020, 11:44 650 Ўқиш режими + -
 

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
 
         Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
   Аллох субханаху ва таоло Қуръони каримда шундай мархамат килади: “Қурбонлик килинадиган туя ва сигирларни Биз сизлар учун Аллохнинг шиорларидан килдик. Сизлар учун уларда яхшилик бордир.” 
Курбонлик килишнинг тарихи Иброҳим алайҳиссалом ўз уғиллари Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилишга вахий олганлари ва Исмоилнинг ўрнига катта бир қучқор сўйишни бадал килингани ҳаммамизга тарихдан маьлум. Саҳобаи киромлар жаноби Расулуллоҳдан қурбонликнинг хақиқати нимада эканлигини сўрашганда У  зоти бобаракот: “Сизларнинг отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати” дедилар.  Шунда саҳобийлар  “Ундан бизга нима наф бор ?” дейишди. У зот : “Қилинадиган қурбонликнинг ҳар бир туки эвазига биттадан савоб бор”  дедилар.   Энди қурби етадиган мўмин қурбонлик қиладиган жонлиғига қараб унга қанча савоб ёзилишини тасаввур қилсин. Бизнинг мазҳабимизда қурбонлик қилиш ҳур, балоғат ёшига етган, оқил, муқим ва гарчи бир йилга айланмаган закот нисобига эга бўлган мусулмон кишига вожибдир. Ажри жиҳатидан яна шундай бир томони борки, қурбонликнинг гўштини уч бўлакка бўлиб,  бирини ўз аҳлига, яна бирини қўшниларга, колганини эса муҳтожларга тарқатиш мустаҳаб амалдир.
Ҳар бир туки эвазига ёки хар бир томчи қони эвазига бериладиган ажру–савоблар албатта мусулмонлар учун Парвардигорлари томонидан катта мукофотдир. 
Жаноби Ҳак субҳанаху ва таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади: “Аллохга қурбонлик гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллох сизларни ҳидоят қилгани сабабли У зотни улуғлашларингиз учун  уларни сизларга бўй сўндириб қуйди. Эзгу иш килувчиларга хуш хабар беринг!” (Хаж сураси 37 оят)
Демак, қурбонлик килувчи киши нияти тўғри булиши, амалини холис Аллох таоло учун қилган бўлиши лозим экан. Банда ихлос билан қурбонлик қилиб, Аллох йулида жонлиқ сўймокдами, демак, ўша банданинг Аллохга тақвоси бор экан. Аллох таолонинг розиги учун борини қурбон килишга тайёр экан.
Қурбонлик килишдан мақсад-банданинг Аллоҳ таолонинг амрига бўй сўниши ва тақвосини намоён килишдир. Шу ўринда жанобимиз  Расули акрам саллоллоху  алайҳи васалламнинг бир ҳадиси муборакларини эсласак: “Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратдаги офатлардан озод этади. Ҳайит намозини ўқиб,  қурбонлик сўйган муминлар менинг умматимдандир.” 
Бутун ер юзидаги мусулмон аҳлига якинлашиб келаётган ийд–Қурбон муборак  бўлсин. Мусулмон биродарларимизни қиладиган қурбонликлари Аллох таолонинг оятларига ва Расулуллоҳнинг ҳадисларига ҳамоҳанг бўлишини Яратгандан сўраймиз. Мана шундай улуғ кунлар арафасида қилинаётган дуолар, ибодатлар ва садақалар Парвардигор даргоҳида ҳусни мақбул бўлсин.  Бандаларининг холис дуолари билан  дунёда юртимизда ёғилиб турган тоживирусдек  балодан Ўзи асрасин! 
 

Мисриддин Жамолов
Шаҳрисабз туман “Мулло Ёдгор”
 масжиди в.б. имом хатиби