1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРБОН ҲАЙИТИ 31 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

24-07-2020, 20:15 580 Ўқиш режими + -

ҚУРБОН ҲАЙИТИ 31 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ


Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 31 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан дунё уламолари ва йирик фатво марказларининг ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни 2020 йилнинг 22 июль кунига тўғри келгани ҳамда 31 июль зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлиши тўғрисидаги  маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 31 июль, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.