1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА ОХИРАТ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ ( 1-ҚИСМ)

25-07-2020, 03:41 524 Ўқиш режими + -
 
 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА ОХИРАТ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ
 ( 1-қисм)
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 
Зотининг абадий эканини билдирган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. У Ўзидан бошқа барча мавжудотларнинг ўлишларини истади. Кофирларни ва гуноҳкорларни қабр азоби билан, албатта, жазолайди. Бандалари дунё ва охират саодатига эришишлари учун уларга пайғамбарлари воситасида амрларини ва таъқиқларини етказди. Бандалари охиратда азоб ёки мукофот олишларини уларнинг дунёда қилган амалларига боғлиқ қилди. Охират йўлига кириб, розилигига қовушишни Ўзи танлаган ва севган бандаларига осон қилди.
Аллоҳ таоло суюкли пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га, Ул зотнинг оила аъзоларига ва саҳобаларига салоту салом юборсинки, уларнинг исмларини мусулмонлар орасида жуда мўътабар қилди. Билингки, ҳамма нарсани тирилтирган ва ўлдирган Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 185-ояти, Анбиё сурасининг 35-ояти ва Анкабут cурасининг 57-оятларида: "Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир", деб марҳамат қилган. 
Уламоларнинг таъкидлашича, оламлар учта турда бўлар экан.[1]. Дунё оламига келганлар албатта ўлади. Малакут ва жабарут оламига келганлар ҳам, албатта, ўлади. Булар дунё оламида яшовчилар, инсонлар билан бирга қуруқликда, сувда ва ҳавода яшайдиган ҳайвонлар  ҳам албатта вақтинчадир.
Малакутий бўлган (кўз билан кўриб бўлмайдиган) олам, яъни бу иккинчи олам фаришталар билан жин тоифалари яшайдиган оламдир.
Жабарутий бўлган учинчи олам эса фаришталардан танланганларнинг оламидир. Бу тўғрисида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган:
"Аллоҳ фаришталардан ҳам, инсонлардан ҳам элчилар танлади" (Ҳаж сураси, 75- оят).
Имом Ғаззолий шундай дейдилар: “Азиз биродарим! Мен сенга олдин дунё ўлимини англатай. Сўзларимни тинглаш учун яхшилаб қулоқ сол. Агар Аллоҳ таоло ва Унинг Расулига (с.а.в.), Қиёмат ва охират кунига иймонинг бўлса, сўзларимни англарсан. Сенга инсонларнинг бир ҳолдан бошқа бир ҳолга қандай ўтишларини нақл этиб, уларнинг ҳолларини, васфларини айтиб берурман. Бу сўзларимга Аллоҳ таоло ва Қуръони карим шоҳиддир. Қуръони карим оятлари билан саҳиҳ ҳадислар сўзимни тасдиқлайди. Инсон ўлгач, унинг дунё ҳаёти тугайди. Охират ҳаёти бошланади. Охират ҳаёти уч қисмдир: 
  1. Қайта тирилгунга қадар бўлган қабр ҳаёти.
  2. Қиёмат кунидаги ҳаёт.
  3. Жаннат ва жаҳаннам ҳаёти. 
Бу учинчи ҳаёт чексиздир ва абадийдир”.
 
 

Қарши шаҳар “Наво” масжиди 
имом-хатиби  Қамаров Маҳмуднинг
битирув малакавий иши дан олинди
 
 
[1] Gazolliy - Qiyomat va oxirat китобидан