1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 17-қисм)

25-07-2020, 03:42 303 Ўқиш режими + -

 

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 17-қисм)

 
Оила раҳбари аҳли аёллари ва фарзандларининг ҳaқларини адо этиши лозим. Уларни бошқа бирон нарсага муҳтож қилмай нафақасини бериш, Ислом қоидаларидан ҳисобланади. Оиласидан ортиб қолганини бошқаларга бериши дуруст бўлади. Чунки оила раҳбари биринчи навбатда оиласига эътибор бериши муҳим ишлардандир.
Расулуллоҳ бу борада шундай деганлар: “ Аллоҳнинг йўлида бир динорни инфоқ қилишингнинг ёки бир қулни озод қилиш учун бир динорни инфоқ қилишингнинг савобидан оилангга бир динорни садақа қилишингнинг савоби улуғроқдир» ( Имом Муслим ривояти).
Ва яна Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар «Мусулмоннинг оиласига-савоб умид қилиб-берган нафақаси «садақа* қаторида бўлади» ( Имом Бухорий ривояти) .
Ислом бу билан нафақалар ўз ўрнида тўғри амалга ошишини ирода қилади. Чунки оила катта бир жамиятнинг битта устунидир. Шунинг учун бошқа ишга қараганда оилага эътиборни қаратиш муҳимроқдир.


"Мусулмон хулқи" китобидан.