МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 18-қисм)
Ислом нафақаларни ўз ўрнида тўғри амалга ошишини ирода қилади. Чунки оила катта бир жамиятнинг битта устунидир. Шунинг учун бошқаларга қараганда оилага эътиборни қаратиш муҳимроқдир.
Мусулмоннинг ортиқча мол-дунёларидан фойдаланишга хақли кишилар унинг қариндошларидир.
Расулуллоҳ шундай деганлар: «Эй умматим, Аллоҳга қасамки, садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, етти ёт бегонага қилинган садақани Аллоҳ қабул қилмайди ва қиёмат куни Аллоҳ унга раҳмат назари билан ҳам қарамайди ( Имом Табароний ривояти).
“Бир мискин бечорага қилинган садақа бир садақадир. Қариндошга қилинган садақа икки садақадир. Яъни, ҳам садақа ҳам қариндошчиликни улашдир ( Имом Термизий ривояти) .
"Мусулмон хулқи" китобидан.