1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ЧАҚИМЧИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ”

28-07-2020, 10:31 741 Ўқиш режими + -

“ЧАҚИМЧИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ”
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Чақимчилик араб тилида " намийма" дейилиб,  луғатда бир нарсани зоҳир қилишни билдиради.  Чақимчилик Қурьони каримда ва Расулуллоҳ (с.а.в) нинг ҳадисларида қораланган ёмон хислатлардан биридир. 
 Ҳаммамдан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в) нинг “ чақимчи жаннатга кирмайди" деганларини эшитганман" деди. 
Албатта чақимчилик ниҳоятда ёмон иш. Чақимчи фақатгина бир кишини бошқасига ёмон кўрсатиб, шундан бирор манфаат олиш билан чегараланиб қолмайди. Чақимчилик қилинганда бир одамга иккинчи одам ҳакида ёмон хабар келади.
Натижада иккинчи одам ҳам биринчи одам ҳакида ёмон сўзлайди, шу тариқа бундай адоват бутун жамиятга тарқалиб, жамиятнинг ҳамма аъзоси бир-бирини чақадиган, бир-бирига ғазаб қиладиган ва бир-бирининг орқасидан ёмон гапирадиган бўлиб қолади. Орада дўстлик, биродарлик, ўзаро ҳамкорлик, яхшилик қилиш, жамият манфаати учун иш қилиш тамоман йўқолади.  Ҳамма бир-бирининг орқасидан пойлаш, чақимчилик билан бир-бирини доғда қолдириш, чақимчилик қилиб, мукофот олиш, ўзининг мавқеини яхшилаш томонга ўтиб кетади. Жамиятнинг манфаатини ўйлаш, бировларга яхшилик қилиш мутлақо унутилади. Шунинг учун бу ишнинг гуноҳи кабиралардан экани ва чақимчилик қилган одам жаннатга кирмаслиги динимизда қатъий белгилаб қўйилган. 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар. "Ҳа" дейишди.
"Кўрганингизда Аллоҳни ёдга соладиганлар", дедилар".
Бундай кишиларнинг қадди-қоматларини, сиймоларини кўришлари билан одамлар Аллоҳни эслайдилар. Уларнинг Ислом асосида кечираётган ҳаётлари сиртларига ҳам балқиб чиққан бўлади. Улар ўзларининг ташқи кўринишлари билан ҳам бошқалардан ажралиб турадилар. Уларни кўрган ҳар қандай одамнинг хаёлига Аллоҳ таоло тушади. Уларни кўрганлар Аллоҳ таолони эслаб қоладилар. Ана шундай одамлар мўмин-мусулмонларнинг энг яхшиси бўлади.
 Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам яна: «Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».  Кўриниб турибдики, чақимчи энг ёмон тоифалар рўйхатининг биринчи сафида турар экан. Шунинг учун чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш, биродарининг гап-сўзи, ҳатти-ҳаракатларини бощқаларга бориб айтиб, чақимчилик қилиб, ўзига қандайдир бир манфаат топиш йўлига зинҳор ва зинҳор юрмаслик лозим бўлади.

У. Авлоқулов
Қарши тумани “Тош масжиди”
 имом хатиби