1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СИНОВЛАРГА САБРЛИ БЎЛАЙЛИК

28-07-2020, 10:40 716 Ўқиш режими + -

СИНОВЛАРГА САБРЛИ БЎЛАЙЛИК

         Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳим
         Аллоҳ таоло инсонларни бу дунёда имтиҳон-синов учун яратгандир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб:
          “Албатта, сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз ва сабрлиларга башорат бер. (Улар) ўзларига мусибат етганда: "Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтгувчимиз" деганлардир ( Бақара сураси 155-156-оятлар) дейди . 
        Демак Аллоҳ таоло инсонларини қандай мусибатлар билан синашлигини юқоридаги оятида маълум қилди. "Қўрқинч" деганда душмандан, золимдан бўладиган хавф-хатар тушинилади. "Очлик" деганда қирғоқчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик. "Молк-мулкка" денанда ўғри олиши, офат етиши ва бошқалар. "Жонга" денанда, турли хасталиклар билан яқин кишиларнинг, қариндошлар ўлими, касалликлар етишидир. "Меваларга" деганда, офат етиши, баракасини кетиши билан нуқсонга учрашидир. Бандаларига бир қийинчилик ёки мусибат етганда нима қилишимиз кераклигини ҳам таълим берди. Яъни " Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун". Маъноси: Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтгучимиз деганидир. Қиска қилиб "истиржо" дейилади. 
Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом : 
    "Бирортангизнинг оёқ кийими ипи узилса ҳам, истиржо айтсин" дейдилар. "Истиржода" катта маъно бор. Яъни, барчамиз, бор будимиз Аллоҳники, ҳақикий эга унинг Ўзидир. Нимани, қачон, қандай тасарруф қилишни Ўзи билади.
Шундай экан инсонларни бошига бир иш тушса юқоридаги калималарни айтиб сабр қилиши лозим экан ва албатта Аллоҳни мукофоти бўлади. Аллоҳ таоло қандай мукофот бўлишини Бақара сўрасини 157-оятида айтиб қўйди:
"Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир".
Демак, банда мусибатларга сабр  қилса, Аллоҳни  саловати ва раҳматидек бахтга муяссар бўлади.  
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан бирида:
"Мўминнинг иши ажойиб, Аллох унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади. Хурсандчилик етса, шукр қилади___яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади— яхши бўлади", деганлар. 
Ҳозирги кунда бутун дунё халқларига келган коронавирус пандемияси ҳам биз инсонлар учун имтиҳон-синовдир. Бу синовдан сабр-тоқат билан ўтиб олишимизга  Аллоҳ таоло ўзи барчамизга сабр-қаноат ато қилсин! 
 

Сайидасқаров Абдулманноф
“Сўфи Оллоёр бобо” жоме масжиди
имом-хатиби