1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САБР ( 1-қисм)

29-07-2020, 12:18 266 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

САБР ( 1-қисм)
 

Расулуллоҳ: «Сабр нурдир», ( Имом Муслим ривояти) деб марҳамат қилганлар.
Мусулмон ҳаётда ҳар хил қийинчилик ва машакқатларга дуч келади. У қийинчилик ва машаққатларнинг ҳалокат ва қайғуларидан мусулмон киши сабрли бўлиши билан чиқиб олиши аниқ. 
Мусулмон ўз динида барқарор бўлиши ва бу дунёсида ҳам тўғри ҳаёт кечириши учун «сабр» деган фазилатга албатта муҳтож бўлади.
 У ўзининг амалларини адо этиши учун албатта сабрли бўлиши лозим. Акс ҳолда у ҳар нарсага бепарво инсонга айланиб қолади.
 Мусулмон ҳар қандай қийин ва машаққатли ишларга бардош қилишда, ҳар бир ишларининг натижаларини ишонч билан кутишда ўзини чиниқтирсин!
 Ахир  Аллоҳ инсон қочиб кетишининг иложи бўлмаган-имтихондалиги, инсон бунинг орасида уни саросимага солиб қўядиган нарсаларга дуч келишини ҳамда инсон шундай ҳолатларда  Аллоҳгагина илтижо қилиши лозим эканини айтиб қўйган-ку: 
Ва тағ кидки, Биз сизларни синармиз, токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак.  (Муҳаммад: 31).
 
Демак, инсон зоти ҳар қандай ҳодисаларга очиқ қалб ва пухта тайёргарлик билан пешвоз чиқиши мақсадга мувофиқдир.
 

"Мусулмон хулқи" китобидан.