1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АРАФА РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

29-07-2020, 20:09 551 Ўқиш режими + -

Муҳтарам диндошлар!

АРАФА РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ


  Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Арафа куни   фазилатли кунлардан бири ҳисобланади. Чунки, Арафа куни Аллоҳ таоло Ислом умматига ўз неъматини ва динини комил қилиб берган кундир. Бу ҳақида Қуръони каримда: “Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб, рози бўлдим”. (Моида сураси, 3-оят) Бу оят айни арафа кунида нозил бўлган.  

Арафа куни рўзасинининг мустаҳаб (севикли) амал эканлигига бутун уламолар иттифоқ қилганлар.

Арафа кунининг рўзаси Рамазон рўзасидан кейин рўзаларнинг энг афзали ҳисобланади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Арафа рўзаси ҳақида шундай деганлар: “Арафа кунининг рўзасини ундан бир йилдинги ва бир йил кейинги (гуноҳларга) каффорат қилинишини Аллоҳ таолодан умид қилиб қоламан” (Имом Муслим ривояти) 

Эрта арафа кунида аввало рўза тутиш, зикр, тиловат, дуо, нафл ибодатлар, садақа-эҳсон ва бошқа солиҳ амаллардан кўпроқ қилишга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тарғибот қилганлар. 

Бу куннинг фурсатини ғанимат билиб, ундаги савоб-ажрлардан охират захираларимиз учун жамғариб қолайлик!


Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

 

Рустам Қиличев

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими