1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КЎП ИНСОНЛАР ТАНАЗЗУЛГА УЧРАГАН МАЛОМАТДАН САҚЛАНИНГЛАР!

3-08-2020, 10:02 214 Ўқиш режими + -

Бу дунёда ажойиботлар кўп, лекин кўз кўриши мумкин бўлган энг ажойиб ва ҳайратланарли нарса шуки, сен одамлар орасида ўзларини Аллоҳнинг қўл остида ҳаёт кечираётганларига, Аллоҳнинг мамлакатида ва унинг дастурхонида ҳузур ҳаловатда яшаётганларига, Аллоҳ азза ва жалла томонидан улар учун кетма-кет неьматлар келаётганига ва қачон келса фақатгина Аллоҳ томонидангина келадиган ҳар-ҳил мусибатларга дучор бўлаётганларига ишонч ҳосил қила туриб ҳам Аллоҳнинг динига қарши уруш қилувчи, одамларни Аллоҳнинг шариатидан узоқлаштириб Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг бандалари қалбида Унга нисбатан шубҳа уруғларини экувчи одамларни кўришингдир. Мана шу инсонни ҳайратга соладиган энг катта ажабланиш бўлиб, мен бу оламда ундан ажабланарли, ундан ҳайратланарли ғалатини нарсани кўрганим йўқ.Инсонлар Аллоҳ азза ва жалланинг мамлакатида ҳузур ҳаловатда яшаб туриб ҳамда Аллоҳ субханаҳу ва таолога қайтувчи эканларини била туриб Унга куфр келтиришлари жуда ҳам ҳайратланарли ғалати нарса эканини илоҳий баёнот қадимдан тушунтириб келган.Қудратли Аллоҳ айтганки;"Аллоҳга қандай куфр келтирасизлар? Ва ҳолбуки жонсиз эдингиз У сизга жон берди, сўнгра жонингизни олади ва яна тирилтиради ва сизлар Унга қайтажаксизлар". Бақара, 28.Ушбу ҳайратланиш сўроғи билан илоҳий баёнот Аллоҳ азза ва жаллани инкор этиб Унга куфр келтирган инсонлар ҳолатини тушунтириб беради! Аллоҳни таниб Аллоҳ субханаҳу ва таолога иймон келтирган ва бошланиши ҳам Аллоҳдан, бориши ҳам Аллоҳга эканини билган кишининг ҳолини қандай тушунса бўлади?! Ҳа шундай, бу ерда бундан ҳайратланарли нарса бор деб ўйламайман. Агар ушбу сўз ҳақиқатда мантиқ жиҳатидан тўғри бўлса, мен бундай тубанликдан ҳам ёмонроқ разиллик бор, деб ўйламайман.Эй дўстларим! Уларнинг кўпчилиги ўзларини Аллоҳ субханаҳу ва таолога иймон келтирганларини билдириб, Аллоҳ таоло бандалари учун шариат ва йўл бўлишига рози бўлган ушбу динга ўзларини муносиб эканларини эьлон ҳам қилиб бўлганлар.Шунга қарамай сиз уларнинг бирига эьтибор бериб назар солсангиз Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг душманларини қўллаб қувватлаётганини ва Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг дини ва унинг таьлимотларини эьтиборга олмай майна қилаётганларини кўрасиз.Улардан бирини ўша одамлар билан иттифоқчи бўлганини ва Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг динидан узоқлашгани балки ўзининг фикри ва амалий йўли билан бу динга душманлик қилишга киришганини кўрасиз. Инсонийлик сифатига эга бўлган оқил одамни бундай қинғир йўлга балки тубанликдан ҳам ёмон пасткашлик йўлига тушиб қолишини инсон қандай тасаввур қилиш мумкин? Ўзи каби инсондан манфаат топиб ўзини ҳавфсиз ҳис қилаётган одам, тўхтовсиз ёрдам олиб унинг дастурхонида кечаю кундуз ҳузур ҳаловатда яшаб турган одам ўзининг ҳожаси бўлган ўша инсонга душманлик қилишини тасаввур қила оласизларми?! Унга ёмон сўзлар билан тош отишини ва унинг бу кўрсатаётган иззат икроми эвазига ёвузлик қилишини тасаввур қила оласизларми?Мен бизнинг ҳаётимизда бу шаклдаги инсон борлигини ва бўлишини ҳаёлимга ҳам келтира олмайман. Маьлумки агар инсон ўзининг дўсти бўлган бир одамга қанчалик иззат икром кўрсатиб нарсалар берса ҳам улар ўртасида тенглик ва муштарак инсоний ўхшашлик бор. Агар иззат кўрсатиб нарсалар бераётган Аллоҳ субханаҳу ва таоло бўлса ҳолат қандай бўлади?Эй дўстларим! Ушбу динга муносиб эканларини эьлон қилаётган, Аллоҳ таолони борлигига ишониб унинг Роб эканини ошкора айтаётган ва ўзларини Аллоҳнинг бандаси эканликларини тан олаётган ўз фарзандларимизга эьтибор беринглар. Шундай бўлсада уларнинг одатлари кечаю кундуз ўзлари эга бўлган барча воситалар билан бу динни парчалаб йўқ қилиш истагидадир. Уларнинг иши кечаю кундуз Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг душманлари олдида ўзларини оппоқ қилиб кўрсатишдир.Бу инсоннинг ажойиб феьл-атвори ва унинг ғалати услубидир. Эҳтимол сизларнинг ҳаммаларингиз буни кўраётган ва уларнинг айримлари қилаётган ишларни эшитаётган бўлсангиз керак Ажабланарлиси шундаки, улар ўзлари даьво қилаётган нарсада Аллоҳга бўлган иймонлари билан Аллоҳ субханаҳу ва таоло қаршисидаги тубанликларини бирлаштириб юбораябдилар. Агар улар динсиз бўлганларида бунчалик таьжубланмаган бўлар эдик, чунки Аллоҳ таоло уларни Ўзининг қўл остида бўла туриб куфр келтиришларини қандайдир жуда ажабланарли ғалати нарса эканини Каломида ифодалаб қўйган.Биз Аллоҳнинг Каломидан инсонни ҳижолатдан эритиб ташлайдиган баёнотни ўқиймиз. Лекин бу, инсонда ҳижолатчилик қобилияти бўлсагина таьсир қилади.Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг сўзини ўқиймиз;"Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди". Каҳф, 50.Ундан кейин яна нима деди?"Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир". Каҳф, 50.Инсон онгида унинг инсонийлиги тўла шаклланса ва ўзининг тубанлигидан қутулса ҳамда ушбу сўзга яхшироқ қулоқ солсагина Аллоҳ субханаҳу ва таолодан уялиб ҳижолатдан эриб кетади."Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку"!Сизларга мен иззат икром кўрсатдим, мен сизларни шаьнингизни улуғладим. Фаришталарни сизлар учун мен таьзим қилдирдим, сизни улуғлаб ҳурмат кўрсатиш учун шайтонни сажда қилишга мен буюрдим.Энди сизлар сизни улуғлаб ҳурмат қилган, фаришталарини сизга сажда қилдирган Зотдан юз бураябсизлар, мени қўйиб сизларга такаббурлик қилган душманингизни дўст қилиб олаябсизлар, бу қанақаси, нега бундай бўлади?Бу сўз Аллоҳ субханаҳу ва таоло томонидан бизларнинг кўпчилигимизга қаратилган бўлиб инсонийлик сифатига эга бўлган ҳар қандай инсон бундан ҳижолатдан уялиб кетади. Аммо уларнинг вужудидан инсонийлик моҳияти сочилиб кетган бўлса, унда ажабланиш мана бунга бориб етади. Улар Аллоҳ таоло айтган ушбу кишилар қаторига қўшиладилар."Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар". Аьроф, 179.Инсондан инсонийлик моҳияти сочилиб бу оламда ҳайвонлардан ҳам баттарроқ аҳволга тушиб у ёқ-бу ёққа юрган вақтда ундан ажабланишни қандай маьноси бор? Ҳа… бундай ҳолатда ҳайратга тушишнинг ҳожати йўқ. Мен қаттиқ ишонаманки бу нарса бугунги кунда бизнинг олдимизда турган топшмоқни ечишдир.Эртаю кеч жуда кўп (ташқи кўринишидан) мусулмон бўлган одамларни учратамиз, уларнинг одати ҳам ҳуссиятлари ҳам Аллоҳ таоло ва унинг дини душманлари учун қул бўлишдир. Уларнинг одати буйруқларни яратган Холиқидан эмас, балки душманлари ва яратган Мавлолари субханаҳу ва таолнинг душманларидан олишларидир. Уларнинг одатлари мустамлакачи душманлари томонидан келаётган, уларни хор қилган ва кўплаб ҳақ-ҳуқуқларини чегаралаб қўйган душманлари томонидан келаётган таьлимотларга яхшироқ қулоқ солишдир. Улар бу буйруқларни ўзига итоат қилдираётган хожасига ˝лаббай, мана мен рўпарангиздаман˝ деб айтадиган хокисор ишончли қулнинг сўзини айтиш учун эшитадилар. Аммо яратган ва мутаносиб қилган, ҳамма нарса қўл остида бўлган илоҳга эса қулоқ солмайдилар. Во ажаб, ўша одамлар ҳам шу илоҳнинг лахзама лахза юбораётган қудрати билан нафас оладиларку. Йўқ, улар бу илоҳдан тўсилиб қолганлар. Ажабланишнинг ҳожати йўқ, чунки Аллоҳ субханаҳу ва таоло сабабларни таҳлил қилиб ўринбосарларни (бундай одатга эга бўлган инсоннинг ҳоли нима эканини) тушунтириб бўлган.Бу бир нарса, эй дўстларим! Иккинчи нарса, инсон ўзини бундай ҳодиса қаршисида кўрган вақтда, яьни одамлар Аллоҳни таниб туриб У билан урушаётганларини, Аллоҳ ва ўзларининг душманларини кимлигини била туриб уларнинг айтганини қилаётганларини кўрган пайитда ўз олдида икки вазифа борлигини билиши лозим. Уни бундай тубанликка боришдан ва хорликдан иборат ушбу жарликга тушиб кетишидан Аллоҳ таоло сақлаб қолганини билиши лозим. Билиши керак бўлган биринчи вазифа, Аллоҳдан кечирим ва офият сўраши яьни ўшандай тубанликдан саломат сақлашини Аллоҳдан тилаши, ҳамда бундай тубан йўлнинг зиддини маҳкам тутишга диққат эьтиборини қаратиб уни ҳафсала билан бажаришидир. Бундан ташқари яна сизларни ҳар бирингизни Мавлойингиз сизни яратган Роббингиз эканини билишингиздир. Бу бизнинг Мавлойимиздир, Унинг айтганини қилишимиз лозим, биз учун Ундан ўзга ҳеч қандай Мавло йўқдир. Шунинг учун ушбу Мавло айтаётган нарсага қулоқ солишимиз, буйруқларини том даражада амалга оширишимиз лозим. Агар бу буйруқларни бажаришда ҳавойи истакларни қурбон қилишга тўғри келса ҳам, молу дунёни йўқотишни тақозо этса ҳам Аллоҳ субханаҳу ва таолога бўлган садоқатни номоён қилиш учун буларнинг барини қурбон қилиши лозим. Бу бизнинг вазифамиздир. Сизлар ҳам ўша тубан кимсалар каби ушбу вазифаларни бажаришдан бурилиб четга чиқмоқчимисизлар. Бундай қилманглар.Мен сизлардан илтимос қиламан. Сизлар Аллоҳ даражаларини ҳайвонлардан ҳам паст қилган ўша кишилар йиқилаётган бу жарликдан ўзларингизни йироқда эканингизни Аллоҳ азза ва жаллага билдиринглар.Сизларнинг ҳолатингиз ўзларингизни Аллоҳ билан бирга эканингизни ва сизларни яхши кўриб азизу мукаррам қилган Аллоҳнинг ҳимоясида бўйсинувчи эканингизни сўзласин. Буни унинг буйруқларини бажариш билан ва қайтариқларидан ўзингиз ва ўғил қизларингизни четланиши билан изоҳлаб беринглар. Мен сизларга айтаётган бу гаплар маьносини жуда яхши билиб турибсизлар, эй дўстларим. Ўша душманлар қизларингизни сизнинг зарарингизга ўзининг фойдаси учун арзимас қоғозларга сотиб олаётганларини гоҳида сезиб турасизлар. Сиз ўзингизни фойдангиз учун уларнинг зарарига ўғил қизларингизни арзимас қоғозлар эвазига асраб олинглар. Мана шу сизлар билишингиз керак бўлган биринчи вазифадир.Иккинчи вазифа; Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигимиз, албатта сув устидаги кўпик зим бўлиб йўқолиб кетишини, ҳақиқат ва манфаат эса ерда ўрнашиб қарор топишини билишимиздир. Бу Аллоҳнинг қароридир. Бу ерда сизлар кўраётган ва ҳозирда биз айтаётган ботилдан кўра кўпроқ кўпик ва беҳуда нарса борми. Сизлар Аллоҳ таолонинг Каломини ўқийсизлар, унда шундай дейилади;"У зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Ва зеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўтда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўладир. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. Одамларга манфаат берадиган нарса эса, ер юзида қолди. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирадир". Раьд,17. (Аллоҳ таоло осмондан сув тушириб, ёмғир ёғдирса, сел оқади. Шу билан бирга, сел ўзининг устида кўпикни ҳам оқизиб келади. Бунда сув ҳаққа, кўпик ботилга ўхшатилмоқда. Зеб-зийнат ясаладиган олтин ва кумуш, асбоб-ускуна ясаладиган темир ва мис каби маъданлар устида ҳам занг ва кераксиз моддалар бўлади. Бу масалда ҳаққа асл маъданлар, ботилга занг ва кўпик қиёс қилинмоқда. Кўпик, гарчанд сувнинг устига чиқиб турган бўлса ҳам, барибир у кўпикдир. Маъданлардаги занг ва бошқа моддалар уларни ўраб турган бўлсалар ҳам, тобланиш вақти келганда, бирпасда йўқ бўлиб кетадилар. Ботил ҳам шундай: ўзидан-ўзи йўқ бўлиб кетади. Тафсир ҳилол).Аллоҳнинг динига қарши курашишдан ва исломга макру ҳийлалар тўқиб чиқаришдан ҳамда хор-зор бўлиб Аллоҳнинг душманларига ҳизмат қилиб юришдан иборат бу қалбаки кўринишларнинг барчасини кўринглар, биласизларми буларнинг бари сўнувчи кўпикдир. Агар булар бирор нарса қилишга кучи етганида бу дин аллақачон ҳалокатга учраган ва унинг ҳақиқатлари йўқолиб кетган бўлар эди. Лекин мана сиз кўриб турибсиз, замон қанча узайган сари бу диннинг жилоси, равшанлиги кенгайиб, ҳақиқатлари яшнаб бормоқда.Биз ушбу икки нарсани билишимиз лозим. Лекин иккинчи ҳақиқат биринчи вазифамизни унуттириб қўймаслиги керак. Аллоҳ ўз динини танланган солиҳ бандалари орқали ҳимоя қилади. Сизлар ҳам Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг танланган солиҳ бандаларидан бўлинглар. Аллоҳ таолодан бизларни бандаларининг яхшиларидан қилишини ва ўзининг тўғри йўлида юришимизга тавфиқ беришини сўрайман.Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.Муҳаммад Саьид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.(29-ноябр 1996й)"Эшонгузар" жоме масжид имом хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

 Манба: Вакилик.уз