1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САХОВАТ ЮКСАК ФАЗИЛАТ

3-08-2020, 10:14 181 Ўқиш режими + -

Саховат юксак фазилат

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ сахийдир ва сахийликни яхши кўради. Бандаси Аллоҳнинг розилиги учун муҳтож кишига моддий ёки маънавий   ёрдам берса ва бунинг замирида риё ва бошқа ғараз бўлмаса бу сахийликни белгиси бўлади. 

Сахийларга охиратда  юксак даражалар ваъда қилинган.

Ўтмиш ота-боболаримиздан бизгача етиб келган урф-одат ва қадриятларимизда сахийлик фазилати улуғланиб келинган.  Мисол учун, уйларида бирор таом пиширсалар қўшнисига ҳам олиб чиқиб берган ёки қўшнисидан таом келган. 

Бозорлик қилса ёки бирор сафардан қайтса ўзининг болаларига  ва қўшсини болаларига ҳам бирор совға қўшиб олиб келган.

ў Бетоб булсалар чиқиб ҳолларидан хабар олишган ёки хизматлари бўлса хизматларини ҳам беминнат қилиб қўшнисини хурсанд қилган ва ўзи ҳам бундан хурсанд бўлган. 

Бу ананалар бугунги кунга келиб яна ҳам кенгайиб халқимизнинг қалбига сингиб кетганлигини кўрамиз. 

Ушбу жорий 2020 йил Юртимизга ҳам синови йил бўлиб келди. Бу синовли кунларда халқимиз жипислашиб , Муҳтарам юрт бошимиз бошчиликларида аниқ мақсад сари юксак ишонч билан боришмоқда.

 Бугунги кунларда Юртимизда эълон қилинган карантин ҳолатида халқимиз яна ҳам жипслашди ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолатда пандемияга қарши кураш олиб бормоқда.

Карантин даврида айрим чекловлар бўлганлиги боис улуғ айём – муқаддас Қурбон ҳайити байрами арафасида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этадиган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш анъанасини давом эттирган ҳолда жойлардаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари орқали 220-250 минг оилага республика бюджетидан жами 200 миллиард сўм ажратилади. Бунинг натижасида 1 миллиондан ортиқ аҳоли нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон билан таъминланмоқда.

 Саховатли халқимиз ҳам бу кунларда эҳсон ва саховатларини яна ҳам ошириб юртга ва халқимизга бўлган муҳаббатларни номоён қилмоқдалар.

 

Аллоҳ таоло халқимизнинг қилган   хайру-саховатларини қабул айлаб, ажру-савоблар ато қилсин! 

 

 


Н.Маннонов
 
Қарши тумани Қуйи Бешкент жоме
 масжиди имом хатиби