1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОХИРАТГА ИШОНИШ ИЙМОННИНГ БИР БЎҒИНИ ( 2-қисм)

3-08-2020, 11:27 207 Ўқиш режими + -
 
 
ОХИРАТГА ИШОНИШ ИЙМОННИНГ БИР БЎҒИНИ
( 2-қисм)

Исломда иймон Аллоҳ таолодан бандаларга берилган неъматларнинг энг улуғи сифатида қадрланади. Ислом инсоннинг қадрини иймон билан ўлчайди. Иймонсиз одам икки дунёда ҳам ҳеч бир нарсага эриша олмаслигини қаттиқ таъкидлайди. Ислом ҳамма нарса иймон асосида олиб борилишига алоҳида аҳамият беради.
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломнинг «Менга Иймон ҳақида хабар бер», деган сўровларига жавобан, биринчи бўлиб, «Аллоҳга бўлган иймон»ни зикр қилдилар.
Дарҳақиқат, Аллоҳга бўлган иймон бу масалада бош рукн ҳисобланади. Аллоҳга иймон бўлмаса, бошқа нарсага иймон бўлиши мумкин эмас. Шундоқ экан, иймон масаласининг бош рукни бўлмиш Аллоҳга иймон келтириш нима ўзи? 
Исломий нуқтаи назардаги Аллоҳга бўлган иймон Аллоҳ таолонинг борлигига, ягоналигига, холиқлигига, мудаббирлигига, розиқлигига ҳамда бош­қа сифатлари ва исму амалларига тил билан иймон келтириш, дил билан тасдиқлаш ва аъзолар билан амал қилишдир. 
Бу иймон Аллоҳ таолонинг Ўзи ва Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганларидек бўлиши зарур. 
Тўғри, баъзи бир уламолар иймоннинг истилоҳий маъносига амал қўшилмайди, деганлар. Лекин бу лафзий хилоф бўлиб, амал иймоннинг ажралмас қисми эканига ҳамма иттифоқ қилган. 
Гап иймон амал қилинмаган вақтида ботил бўладими, йўқми, деган савол юзасидан пайдо бўлган хилоф ҳақида кетмоқда.
 Баъзилар мўмин киши иймонга хилоф иш қилиши билан кофирга айланади, деганлар. 
Бошқалар эса, бу ҳолатда дарҳол иймондан чиқиб, кофирга айланмайди, яъни иймонга хилоф амал қилиши мўминни дарҳол иймондан чиқармайди, ундоқ одам катта гуноҳ қилган бўлади, қилган гуноҳи учун жавобгар бўлади. Бордию «ўша гуноҳни қилса бўлаверади», деган эътиқодда бўлса, кофир бўлади.
 Лекин гуноҳ қилганига афсусланиб, қайта қилмаслик аҳди бўлса, гуноҳига яраша шаръий жазо оладию мўминлиги бўйича қолади, деганлар. Бу баҳс ўтмишдаги уламоларимиз ораларида жуда қизиган. Лекин улардан бирортаси ҳам иймон тақозо қилган амалларни қилмаслик жоиз, деб айтмаган. 
 
Ҳа, Аллоҳга бўлган иймон ўз эгасини ҳар бир нарсада Аллоҳнинг амри билан яшашга чорлайди.
 Аллоҳга иймони бор одам: «Ҳар бир ишим-қилмишимни Аллоҳ кўриб турибди», деган ишонч ила яшайди. Шунинг учун, у фақат Аллоҳга хуш келадиган ишларни қилиб яшайди. 
 
 

Қарши шаҳар “Наво” масжиди имом-хатиби
 
Қамаров Маҳмуднинг
 
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ дан олинди