1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАСУЛУЛЛОҲ ПАНОҲ СЎРАГАН 40 ТА БАЛО

3-08-2020, 16:29 396 Ўқиш режими + -

РАСУЛУЛЛОҲ ПАНОҲ СЎРАГАН 40 ТА БАЛО
 

  Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
 Аллоҳ таоло инсонни  заиф қилиб яратганлиги борасида Қуръони каримда: “Инсон заиф қилиб яратилди” (Нисо 28-оят) деб хабар берган. Шундай экан, ҳар қандай инсон у ҳоҳ мусулмон бўлсин ҳоҳ ғайри мусулмон бўлсин ижтимоий ҳолати ким бўлишидан қатъий назар Аллоҳнинг кўмагига, раҳматига  муҳтождир. Аллоҳ яратган бу олам яхшилик ва ёмонликдан иборат экан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўша ёмонликлардан Аллоҳдан паноҳ сўраб, биз умматларига ҳам таълим берганлар.  Қуйида сиз азизларга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳдан паноҳ сўраган балоларнинг асосий 40 та рўйхатини  тузиб, сизларга тақдим қиламиз:  
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги нарсалардан Аллоҳдан паноҳ сўраганлар:
  1. Куфрдан;
  2. Ширкдан;
  3. Мунофиқликдан;
  4. Фосиқликдан;
  5. Гуноҳдан;
  6. Бузғунчиликдан;
  7. Риёкорликдан;
  8. Сумъа(биров эшитсин деб амал қилишдан);
  9. Жаҳаннам азобидан;
  10. Қабр азобидан;
  11. Зоҳирий ва ботиний фитналардан;
  12. Масиҳи Дажжолнинг фитнасидан;
  13. Кўтариб бўлмайдиган синовлардан;
  14. Аллоҳнинг тасодифий интиқомидан;
  15. Аллоҳнинг жамики ғазабидан;
  16. Душманнинг ичқоралигидан;
  17. Бандаларнинг ёмонлигидан;
  18. Тақдирнинг ёмонлигидан;
  19. Қалбнинг қотишидан;
  20. Эркак кишининг хўрлиги келишидан;
  21. Ёмон хулқдан;
  22. Ғам-андуҳдан;
  23. Маҳзунликдан;
  24. Ожизликдан;
  25. Дангасаликдан;
  26. Қўрқоқликдан;
  27. Бахилликдан;
  28. Мункиллаган мадорсиз кексаликдан;
  29. Қарзни ғолиб келишидан;
  30. Ғафлатдан;
  31. Камбағалликдан;
  32. Хорликдан;
  33. Сақовликдан;
  34. Карликдан;
  35. Жинниликдан;
  36. Песликдан;
  37. Моховликдан;
  38. Ёмон касалликдан;
  39. Неъматнинг йўқолишидан;
  40. Офиятни бурилиб кетишидан.
        Эътибор қаратсангиз мазкур балоларнинг  ҳаммасидан Аллоҳдан  паноҳ сўраш   муҳимлиги аён бўлиб турибди. Аммо бу сўзларнинг ҳаммасини ёдлай олмайдиган кишилар  буларнинг ҳаммасини ўз ичига оладиган биргина дуони айтишлари ҳам етарли бўлади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай  дуони ўргатган эканлар: “Эй Аллоҳим, Пайғамбаринг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам Сендан сўраган яхши нарсаларни мен ҳам сендан сўрайман.Пайғамбаринг Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам Сендан  қайси нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраган бўлсалар мен ҳам Сендан ўша ёмон нарсалардан паноҳ сўрайман. Сендангина ёрдам сўралур, ижобат қилиш ҳам сенгадир. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўлур” (Имом Термизий ривояти. Имом Бухорий “Ал-Адаб ал-Муфрад” ривоят қилган.)


Рустам Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими