МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САБР ( 4-қисм)
«Имтиҳон қандай одамларга қаттиқроқ бўлади?», деган саволга, Расулуллоҳ шундай жавоб бердилар:
«Авввало пайғамбарларга, кейин буюк инсонларга ва ҳоказо. Одамлар иймонларига яраша синовда бўладилар. Кимки динида маҳкам бўлса, синов ҳам қаттиқ бўлади. Динида маҳкам бўлмаган одамга имтиҳон ҳам қаттиқ бўлмайди. Ер юзида инсонга шундай синовлар келаверади ҳатто унда гуноҳ қолмайди” ( Ибни Ҳиббон ривояти ).
Одамларга қийинчиликлар уларнинг сабрлари ва бардошларига яраша берилади.
Америкалик бир ҳарбий қўмондон шундай деган экан: «Сен Аллоҳдан сенга берадиган мусибатини енгиллатишини эмас, балки, ўша мусибатга сабр қилишинг учун куч қудратни сўрагин!».
Синовлар осон, юклар енгил бўлса, бунга ёш болалар ҳам сабр қилиши мумкин. Лекин ҳаётнинг икир-чикирлари ва ташвишларига келсак бунга ҳаёт учун кураша оладиган инсон бўлиш лозим.
Уйида ўтираверган одамнинг пояфзали чанг бўлмайди. Жангда қатнашган одам эса ярадор бўлиб, ҳар хил шикастлар олиши мумкин. Худди шунга ўхшаш ҳаёт билан жанггу-жадал қилган одам ҳам ҳар қандай ҳолатга тушиши аниқ.
«Янги униб чиққан экинни шамол гоҳ у ёқ, гоҳ бу ёққа эгилтиради. Бу ўша экин пишгунча давом этади. Аммо пишиб-қуриб қолган гуруч эса, уни одам ўзи йиғиштириб олмагунича шамол ҳеч нарса қила олмайди. Мўмин одам янги униб чиққан экинга ўхшайди. Кофир эса пишиб қуриб қолган гуручга ўхшайди ( Имом Муслим ривояти).
Мўмин одам ҳаётга астойдил кириб борса, унинг ҳар қандай қийинчиликларига бардош бера олади. Аммо бу ҳаётдан юз ўгирган одамга эса, жин ҳам урмайди. Бу борада Расулуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳ яхшиликни хоҳлаб қолган бандасига мусибат беради» ( Имом Бухорий ривояти). .
«Аллоҳ ўзи яхши кўриб қолган қавмни имтиҳон қилар. Имтиҳонга рози бўлганлар учун Аллоҳ ризоси, ғазаб қилганлар учун эса Аллоҳ ғазаби бўлади» ( Имом Термизий ривояти).
Ҳаёт машаққатлари баъзан инсонга қолиб келса, баъзан инсон унга ғолиб келади. Ҳаёт машаққатларига сабр қилганларга Аллоҳ, ҳозирлаб қўйган савоблар бошқа ибодатлар учун белгилаб қўйилган савоблардан улкандир.
"Мусулмон хулқи" китобидан.