1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

CОҒЛИК ТУМАН БОЙЛИК

4-08-2020, 11:47 745 Ўқиш режими + -

 

CОҒЛИК ТУМАН БОЙЛИК 

Халқимизнинг “Соғлик-туман бойлик”деган мақоли бор. Халқимиз бу мақолда ўз билим-тажрибасидан келиб чиқиб, инсон ҳаётида соғлик ва саломатликнинг ўрни нақадар муҳим эканлиги таъкидлаган. 
Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Беш нарсадан аввал беш нарсани ғанимат билинг; кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни”  (Имом Байҳақий, Имом Ҳоким ривояти)
Бу ҳадисда олам-олам маъно мужассам, умр ўтиб қўймасдан ёшликдан умримизни қадрлашга, хасталик бўлмасдан аввал ўз соғлигимиз ҳақида қайғуриб, уни асраб авайлашга, ўлим соя солмасдан туриб, ҳаётда савоб ва эзгу амаллар қилиб қолишга, охиратга тайёр бўлишга ундалади. Инсон соғлом бўлса, соғлом фикрли бўлса, соғлом ниятли бўлса –у ҳеч қачон йўлида адашмайди. 
Айниқса, ҳозирги мураккаб қалтис замонда дунёни барча минтақаларида юқумли коронавирус хасталиги  тарқалиб,   жамиятимизнинг бош мақсади–инсон саломатлигини асраб-авайлаши лозим бўлмоқда.  
Юртимизда бу эпидемияга карши кўплаб чора-тадбирлар кўрилмокда. Мана шундай пайтда  биз ҳам масъулиятни ҳис қилиб, қоидаларга амал қилмоғимиз ўз соғлигимиз гаровидир. Бу борада Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида “Агар бирон ерда вабо борлигини эшитсангиз у ерга кирманглар, бордию у сизлар турган жойда тарқалса, у ердан чиқманглар (Имом Бухорий ривояти)”- дея огохлантирганлар.
Соғлик Аллоҳ таолонинг бандаларига берган энг катта неъматларидан биридир. Ана шу улуғ неъматни асраб-авайламоқ биз бандаи мўминларни энг саодатли бурчимиздир. 

А.Рахматов

Яккабог тумани «Толлибулок»  масжиди имом- хатиби