1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САВДОДА ҲАЛОЛ БЎЛАЙЛИК

4-08-2020, 11:53 440 Ўқиш режими + -

 

САВДОДА ҲАЛОЛ БЎЛАЙЛИК
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Каломи шарифида марҳамат қилиб, шундай дейди:
«Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир».
Инсонлар ўртасида бир-бирларининг ҳаққига тажовуз қилиш, ҳозирги кунда савдо –сотиқ каби олди-берди муносабатларида кўп учрамоқда. Савдода ёлғон гапириш ва ўлчовда хиёнат қилиш энг ёмон амаллардан биридир. Ислом дини эса доимо адолатли бўлишга ва ўзганинг ҳаққини ноҳақлик билан емасликка буюради.
Илгари ўтган қавмларнинг бошига келган офатлар уларнинг ўзаро олди-бердиларида қилган хиёнатлари сабабли келгандир. Чунки кишилар савдода тўғри турсалар барокот ёғилади, акс ҳолда жамият таназзулга юз тутиши мумкин. Ўзларининг ҳаётлари ва касбларида ўлчов билан иш юритадиганлар, албатта, ҳалокат ва фалокатдан омонда бўладилар.
Ҳазрати Усмон (р.а) Бани Қайнуқо бозоридан хурмо сотиб олардилар ва Мадинага келтириб сотар эдилар. Бозорга тўкиб, миқдорини айтардилар. Харидор ҳам тарозида тортмасдан сотиб олар эди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитиб, Ҳазрати Усмон (р.а)га:
«Қачонки бирор нарсани сотсанг, ўлчаб (ёки тарозида тортиб) бер, бирор нарса сотиб олсанг ўлчатиб (ёки тарозида торттириб) ол» - дедилар.
Савдо шундай нарса-ки, унда ҳалол ва тўғри турган инсон икки дунёда ҳам саодатли бўлади, бу дунёда ризқига барака киради, охиратда эса кўплаб ажру савобларга эга бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  айтдилар:
“Росгўй ва ишончли савдогар жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади”.
Коронавирус пандемияси сабабли юртимизда карантин ҳолати эълон қилинган бир шароитда савдода ҳалол бўлишлик жуда хам муҳим. Юрт бошига ташвиш тушганда харидор ҳаққидан уриш, ўзгалар ҳаққига хиёнат қилиш, атайлаб нарх-навони ошириш билан пул ишлаб қолиш пайида бўлиш жуда ҳам   ёмон ишлардан ҳисобланади. Мана шундай кунларда савдода ҳалол бўлишлик халқимизга тўғри хизмат қилишлик олийжаноб ишлардан ҳисобланади
Шундай экан, Аллоҳ барчаларимизни тақводор ва бошқаларнинг ҳаққига хиёнат қилмайдиган, Ўзи рози бўладиган бандаларидан бўлишимизни насиб айласин! 

А.Ганжиев

Ғузор тумани бош имом-хатиби