МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САБР ( 5-қисм)
Ҳаёт машаққатлари баъзан инсонга қолиб келса, баъзан инсон унга ғолиб келади. Ҳаёт машаққатларига сабр қилганларга Аллоҳ, ҳозирлаб қўйган савоблар бошқа ибодатлар учун белгилаб қўйилган савоблардан улкандир.
«Киёмат куни Аллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёда мусибатларга сабр қилганларга савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар” (Термизий ривояти).
Баъзи одамлар: «Ислом-бу жон қийнаш экан-да. Шу билан мусулмон улуғ даражаларга муяссар бўлар эканда», деб тушунишлари тўғри эмас.
Уқба опасининг пиёда бориб ҳаж қилмоқчи эканини Расулуллоҳга эслатганида, У Зот шундай дедилар: «Опангнинг пиёда бориши Аллоҳга керак эмас. Бирон от ёки туяда борсин. Курбонлик сўйсин». (Абу Довуд ривояти)
Аллоҳ ҳам шундай дейди: Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?! Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчи зотдир. (Нисо: 147).
Қаттиқ қийинчилик ва машаққатларга бардошли бўлганларни Ислом мақтайди. Чунки Ислом одамларга улар йўлиққан бу хасталиклар ҳаммаси бир имтиҳон экани ва бунга куч қувват билан пешвоз чиқиш зарурлигини, буларга дарғазаб бўлиш мумкин эмаслигини доимо такидлайди.
Расулуллоҳ касал бўлиб ётган бир аёл ҳузурига кирдилар. У аёлга шундай дедилар: « Темирни к,ириб тозалагич асбоб темирнинг зангини кетказгани каби бу иситма ҳам одамнинг хатоларини кетказади”. ( Имом Муслим ривояти) Мусулмон бирон бир мусибатларга дучор бўлса: « Аллоҳ мени унутиб, Ўз раҳматидан йироқ қилиб қўйди, дейиши нотўғридир. Афсуски, кейинги йилларда мана шу тушунча баъзи бир кишиларда пайдо бўлабошлади.
Айтиб ўтганимиздек, аслида ҳаёт қийинчиликлари одам билан ҳамиша бирга. Фақат унга сабр қилишимиз лозим.
"Мусулмон хулқи" китобидан.