Мисвок ва унинг фойдалари
Бисмиллоҳир роҳманир раҳим.
Аллоҳу таъолага беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи васалламга
салавоту саломлар бўлсин!
Ҳозирги коронавирус пандемия хасталиги инсоният ҳаётига хавф солиб турган бир пайтда тозаликка эътибор беришимиз жуда муҳим. Маълумки, Ислом дини поклик-тозаликка асосланадиган диндир. Динимиз бизларни эрталаб уйқудан тургандан турганданоқ қўлларимизни уч марта ювишга, оғиз-бурунларимизга сув олиб чайишга буюради. Оғизга сув олганда тишларни мисвок қилишни фазилатли амаллардан ҳисоблайди.
Набий саллолоҳу алайҳи васаллам “Агар умматимга машшақат бўлишдан қўрқмаганимда уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрар эдим” дедилар. Эътибор қиладиган бўлсак ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам мисвокни кўп ишлатишга буюрияптилар тозаликка, покликка далолат қиляптилар.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам биз умматларига тавсия этган мисвокнинг кўплаб ҳикматлари ва фойдалари бор.
Жумладан мисвок
Бундан ташқари мисвок икки кундан кейин ҳам тиш ва оғизни зарарли бактириялардан ҳимоя қилишлигини ҳозирги замон илм фани ҳам исботламоқда.
Ана шундай инсон жисмига ва руҳиятига манфаъати кўп бўлган амаллардан бири мисвок ишлатиш яъни тиш ва оғизни тоза, озода сақлаш ва тишларни парваришлашдир.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ушбу мавзу ҳақида шундай деганлар: “Мисвокнинг фазилати ҳақида келган ҳадислардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амални жуда ёқтирганлари маълум бўлади. Бу ишда дунё-ю охиратнинг яхшилиги мавжуд. Мисвок тутиш ҳам меҳнат ва машаққатсиз бажариладиган енгил амаллар сирасига киради. Унинг воситасида номаи аъмолда савоблар захираси кўпайиб боради.”
Усмон домла Фармонов
Чироқчи туман “Тош” жоме масжиди имом-хатиби