1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТЎРТ УЛКАН БАЛОДАН ЧИҚИШ ЙЎЛИ

7-08-2020, 10:48 415 Ўқиш режими + -

ТЎРТ УЛКАН БАЛОДАН ЧИҚИШ ЙЎЛИ 

             Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
            Ҳаётда ҳар қандай инсон ҳеч бўлмаганда умри давомида бир марта бўлса ҳам бирор катта ёки кичик балога тўқнаш келиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло бу ҳаётни бандаларини имтихон қилиш мақсадида яратган. Шунинг  учун уларни турли балолар билан  синаб кўради. Балолар юборилиши муқобилида Аллоҳ таоло улардан чиқиш йўлларини ҳам Ўзининг каломи шарифида ўргатиб қўйган. Қуйида ўша  балоларнинг  тўрттасидан Қуръон карим чиқиш йўлларини ўргатган оятларни сиз азизларга тақдим қиламиз: 
1. Ғам балосидан.
Қаттиқ ғам балосига учраган киши  Аллоҳ таолонинг Юнус алайҳис салом тилидан балиқ қорнида бўлган пайтларида айтган Анбиё сурасининг 87-оятидаги: “Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн” (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен ҳар қандай айб нуқсондан поксан. Мен золимлардан бўлиб қолдим) деган оятини ихлос билан ўқиб юрса , Аллоҳ таоло уни ўша ғамдан қутқазади. Бунинг далилини Аллоҳ таоло кейинги оятда: “Биз(Юнус алайҳис салом)нинг (дуосини) мустажаб қилдик ва уни қаттиқ ғамдан нажот бердик”(Анбиё 88-оят) деб баён қилган. 
2.Қаттиқ зарарга учраш балосидан
Қаттиқ зарар балосига учраган киши  Аллоҳ таолонинг Айб алайҳис салом тилидан айтган Анбиё сурасининг  “Роббим, мени зарар ушлади. Сен раҳимлиларнинг раҳимлисисан” деган 83-ояти ихлос билан  ўқиб юрса Аллоҳ уни ўша балодан қутқаради. Бунинг далилини  Аллоҳ таоло  кейинги 84-оятда: “Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик.”  деб баён қилган. 
3.Қаттиқ қўрқувга учраш балосидан
 Қаттиқ қўрқув балосига учраган киши Аллоҳ таолонинг Уҳуд ғазотидаги саҳобалар тилидан айтган Оли Имрон сурасидаги: “Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил”(Яъни: “Бизга Аллоҳ таолонинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил)деган 173- оятини ихлос билан ўқиб юрса Аллоҳ уни ўша қурқув балосидан қутқазади. Бунинг далилини Аллоҳ таоло  кейинги 174-оятда: “Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдиларки, уларни бирор ёмонлик тутмади” деб баён қилган. 
4. Макр-хийлага учраш балосидан
         Золимларнинг макр хийлаларига учраган киши  Аллоҳ таолонинг Фиръавнга ҳақ сўзни сўзлаган мўмин кишининг тилидан айтган Ғофир сурасидаги: “Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига  топширдим. Албатта,  Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб турувчидир” деган 44-оятини ихлос билан  ўқиб юрса Аллоҳ уни душманининг макр балосидан қутқазади. Бунинг далилини Аллоҳ таоло кейинги 45-оятда: “Бас, у бандани Аллоҳ таоло (Фиръавн қавми) макрларининг ёмонлигидан сақлаб қолди.” деб баён қилган.
          Аллоҳ таоло барчалармизнинг солиҳ амалларимизни қабул айлаб, дуоларимизни мустажаб қилсин!
 

Рустам Қиличев
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими