1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИДЪАТ ВА ХУРОФОТ

7-08-2020, 11:54 3 337 Ўқиш режими + -

БИДЪАТ ВА ХУРОФОТ 

     Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
    Аввалам бор, «бидъат», «хурофот» сўзларининг луғавий маъносига эътиборимизни қаратсак, маъқул иш бўлар эди.  Арабча   «Бидъат» — сўзи айнан таржима қилинса «янгидан ўйлаб чиқилган одат» деган маънони беради. «Хурофот» эса «асоссиз» деган маънони англатади. 
Баъзи «бидъат» ва «хурофот» амаллар борки  халқимиз орасида илдиз отиб, ҳам диний, ҳам дунёвий урф-одатларимизга қоришиб кетган. Юртимизда бидъат ва хурофот одатлардан воз кечаётган, бошқаларга тушунтираётган, бу тушунтиришни амалда исбот этаётган мусулмонларимиз кўп. 
Айрим кишилар эса суннат билан бидъатнинг фарқини ажрата олмасдан хурофий ишларни Ислом дини одатларидан деб биладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурофий мункар ишларни қоралаб, бундай деганлар: “Азайимхонлик ва сеҳру жоду билан шуғулланиш Аллоҳга ширк келтириш билан барабардир”. 
Минг афсуски, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, “иссиқ-совуқ” қилдиришга, унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган. Сеҳр, яъни кўзбўямачилик, “иссиқ-совуқ” қилишлар катта гуноҳдир. Сеҳр қилингани учун олинадиган ҳақ ҳам шариатда таъқиқланган. Аллоҳ таолонинг изни бўлмаса, шайтон ҳеч кимга зарар етказа олмаслиги Қуръони каримда баён қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни етти ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган ишлардан сақланиши лозим. Сеҳрга аралашиб юрган гумроҳ кимсалар ишларида аксарият қисми ширк ва куфр сўзларни қўллайдилар. Ваҳоланки, ким иймон шартларидан бирини рад этса, иймонидан ажралиб қолади. “Иссиқ-совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир. 
           Дуохонлик, азайимхонлик, дам солиш каби одатлар қадимдан ҳамма халқларда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва рухсат этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини таъқиқлаган, мос келадиганларини аниқлаб берган. Масалан, касалга ёки бошига бирон ташвиш тушган кишига оятлардан ўқиб дам солиш, ҳадисларда келган дуоларни ўқиб шифо тилаш жоиз, балки суннатдир. Аммо куфроний сўзлар, маъносиз тўқима дуоларни ўқиб дам солиш таъқиқланади. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ сўзига кўра, уламолар дам солишнинг учта шарти борлигига ижмо қилишган: 
1. Аллоҳнинг Каломи, исм ва сифатларидан ўқиш; 
2. Араб тили ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси маълум ва шаръий бўлиши; 
3. Дуо ва дам солишнинг ўзи мустақил таъсир қилмайди, балки Аллоҳнинг изни ва тақдири билан таъсир қилади, деб эътиқод қилиш. 
     Демак, оиламиз тинч ва омон бўлиши,  муқаддас оила қўрғонининг янада мустаҳкам бўлиши учун  аввало динимиз таълимотларини  боамал бўлиб лозим даражада ўрганишлари ҳамда динимизда ёт ҳисобланган турли бидъат ва хурофотлардан сақланишлари мақсадга мувофиқдир. 


Абдулазиз АБДУЛЛАЕВ, 
“ЧИМ” жоме-масжиди имом-хатиби