
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САБР ( 7-қисм)
Гуноҳлардан сақланишда сабр килиш бу инсоннинг ҳар қадамида ўша гуноҳларга қарши тура олишидир.
Зеро Расулуллоҳ шундай деганлар: «Дўзах эҳтирослар билан жаннат эса инсонга манфур бўлган нарсалар билан ўралгандир»( Имом Муслим ривояти).
Эҳтирослардан юз ўгириш, манфур нарсаларга иқбол қилиш бу фақат сабрли одамдангина содир бўлади.
Сабр бу мустаҳкам иймон ва Аллоҳни рози қиладиган нарсаларга юзланишнинг асоратидир. Ундан ташқари мўминни ёмонлик ва пасткашликдан ҳимоя қилувчи бир руҳдир.
Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин», дедилар. (Аъроф: 126).
Мусибатларга сабр қилиш бу мўминнинг ўз жони, моли, обрўси ёки аҳли-оиласига етган мусибатларга сабр қилишидир. Албатта, аниқки, бундай мусибатлар вақтинча, зеро ҳаёт ўзи бундан холи эмас.
Мусулмон киши Аллоҳгагина илтижо қилса, у ҳар қандай мусибатларни писанд қилмайди.
Мўмин модомики динида бўшашмас ва иймонидан тоймас экан, у мусибатлардан ҳаргиз нари бўла олмайди.
Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин», дедилар. (Бақара: 155-157).
"Мусулмон хулқи" китобидан.