МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
САБР ( 8-қисм)
Умми Аъло айтади: «Мен бемор эдим. Расулуллоҳ менга шундай дедилар: «Эй умми Аъло, агар мусулмон киши бетоб бўлса, Аллоҳ бу билан унинг хатоларини олов-темир ва кумушнинг зангини кетказгани каби кетказади» ( Абу Довуд ривояти) .
«Мўмин банда энг яқин кимсасидан айрилганда унга сабр қилиб, савоб умид қилса, Аллоҳ, унга фақат жаннатни насиб қилади” ( Имом Насоий ривояти).
Лекин шуни унутмаслигимиз керакки, ўзимизга тегишли, деб ҳисоблаган нарсаларга Аллоҳ ҳаммамиздан ҳам ҳақлироқдир.
Айтингчи, инсонга ўз фарзандидан ҳам яқинроқ кимса борми? Чунки фарзанд инсон учун энг мўътабар, энг маҳбубдир. Ўз пушт-камаридан бино бўлган, бағрида вояга етган, зурриётининг давомчиси, жигарпораси.
Агар шундай фарзанди оламдан ўтса, ота: «болам», деб фарёд қилади.
Мана шу ўринда биз йиғлаш ўрнига «Ота фарзандини йўқотган бўлса, уни эгаси бўлган Зот қайтариб олмоқда, ҳаётда кўзини очган бўлса, ўзи юмдириб қўйди. Ушбу танани ўстириб, вояга етказиб, асли ҳолати-тупроқда қайтармоқда», деб айтишимиз керак. Ота боласига: «болам», деса, уни яратган Зот: «бандам», дейди.
Давоми бор...
"Мусулмон хулқи" китобидан.