1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ СИФАТЛАРИ

13-08-2020, 15:29 636 Ўқиш режими + -




МУСУЛМОННИНГ  СИФАТЛАРИ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамд-санолар, Муҳаммад алайҳис саломга саловатлар бўлсин! Аммо баъд:

Алҳамдулилла,  мусулмон оилада бу ёруғ оламга туғилдик, ўндик, ўсдик.  Айримларимиз ибодатлар султони беш вақт намозни ҳам ўқимоқдамиз. Биров  мусулмонмисиз? - деб сўраса  шубҳасиз   алҳамдулилла, мусулмонман, деб жавоб берамиз. Бу яхши албатта. 

 Аммо мусулмон кишининг  сифатлари мавжуд. Бизда шу сифатлар ахлоқимизда шаклланганми? Буни билишимиз, борини сайқаллаб, йўғини ўзлаштириб олишимиз мақсадида қуйида сизларга шу ҳақидаги тўпланган маълумотлардан айримларини сиз азизларга ҳавола қиламиз: 

Мусулмоннинг сифати қуйидагилардан иборат:

1.Соғлом эътиқод;

2.Соғлом ибодат;

3.Ҳусни хулқ;

4.Нафс билан кўрашиш;

5. Вақтни зоё кетказмаслик;

6.Жисмонан қувватлик;

7.Касб ҳунарга эга бўлиш;

8. Барча ишларда интизомлик;

9.Ростгўйлик. Мусулмон киши сўз ва амалда ростгўйлик билан танилиши керак. Мусулмонлар ростгўйликни ўзларига сингдирган ҳар қандай замон ва маконда ислом кенг ёйилган бўлган. Шу сифатларини йўқотган вақтларида Ислом   ёйилишдан тўхтаган.

10.Омонатдорлик. Мусулмон киши сўз ва амалда омонотдорлик хулқи билан сифатланиши лозим. Ислом эътиқодини ўзгаларга етказишда бу омил ижоьий таъсирга эга. Айрим ғайри мусулмонларнинг бу динни қабул қилишларига ҳам мусулмонларнинг омонатдорли сабаб бўлгани кўп ривоятларда келтирилади.

11.Хокисорлик. Мусулмон киши кибрни Аллоҳга хос деб билгани учун хокисорликни ўзининг сифати деб қобул қилиши лозим.

12.Ҳар қандай яхшиликка ўзи муҳтож бўла туриб ўзгаларга кўпроқ раво кўриш.

13.Ўзаро алоқа. Бу мусулмон кишининг ижтимоий сифати ҳисобланиб, мусулмонлар орасида худдики занжирдек   туташган ижтимоий алоқаларда акс этади. Мусулмон киши яккаланмасдан, бошқа мўмин мусулмонлар билан ўзвий   алоқада бўлиб туриши лозим.

14.Муҳаббат. Мусулмон киши ҳар қандай бошқа мусулмон биродарини унинг ўткинчи дунёси учун эмас,  балки Аллоҳ учун яхши кўриши керак. Бинобарин, асл мусулмонларнинг ўртасидаги    муҳаббатнинг қуввати тоғларнинг салобатидан ҳам мустаҳкам бўлади. 

15.Жонкуярлик. Мусулмон  киши дини, халқи, ватани равнақи учун ўзини, молини, вақтини, ғайратини аямайдиган даражага чиққан инсон бўлиши керак.

16.Саховат. Бу ҳам жонкуярлик сифатининг бир нави ҳисобланиб, мусулмон киши нафсининг бахиллигига исён қилувчи ва  саховат сифатини ўз вужудига сингдириб олган киши бўлиши лозим.

Мусулмон  ана шу сифатлар билангина чегараланиб қолади, деган фикрдан узоқмиз. Аммо, мазкур сифатларни мусулмон ўзида жамлаши иншааллоҳ дунёси учун манфаатли, охирати учун улкан захира бўлиши шубҳасиздир.

 

Рустам Қиличев

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси 

Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими