1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САБР ( 9-қисм)

13-08-2020, 16:41 330 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

САБР ( 9-қисм)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Қосим бин Муҳаммад айтади: «Менинг бир аёлим қазо қилган эди. Муҳаммад бин Каъб таъзия изҳор қилгани келиб, бир воқеани айтиб берди: «Бани Исроил қавмидан бир олим, обид, мужтаҳид киши бўлган эди. Унинг гўзал аёли вафот қилганидан кейин, қаттиқ хафа бўлганидан уйига қамалиб ўтириб олади.

 Ҳузурига ҳеч кимни қўймайди. Бундан хабар топган бир аёл келиб: «Олимга бир саволим бор эди», деб эшиги олдидан кетмай туриб олади. Олимга аёл ҳақида хабар айтилганида, унга киришга рухсат беради:

  • Бир масала билан келган эдим.
  • Хўп. нима экан? Қўшнимдан бир тақинчоқни олиб, узоқ муддат тақиб юрдим. Энди эса, у тақинчокларини талаб қиляпти. Кайтиб беришим шартми?

-Албатта-да !

-Ахир у тақинчоқлар менда узоқ замонлардан бери турибдику?!

-Нима қилибди? Унга қайтар. У бунга ҳақли-

-Баракалла!  Аллоҳ сенга берган инсонни сендан қайтариб олса, шунга ўқиняпсанми? Ахир У Зот унга сендан кўра хақлироқ эмасми?, деганида олимнинг кўзи очилган экан.

 


"Мусулмон хулқи" китобидан.