1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЗИНО УЛКАН ГУНОҲ

13-08-2020, 17:42 578 Ўқиш режими + -
 

ЗИНО УЛКАН ГУНОҲ

 
             Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
            Саодатга  етакловчи йўлларнинг Қуръони каримда  очиқ баён этилиши Аллох таолонинг бандаларига меҳрибонлиги  нишонасидир. Шу билан бирга Қуръонда таъқиқланган ишлар  замирида кўп фожиалар, инсоният ҳаёти ва насл насабига мисли кўрилмаган йўқотишлар келтириб чиқаргани асрлар давомида ўз тасдиғини топиб келмоқда.
    Аллоҳ таоло таъқиқлаган  ва жазосиз қолдирилмайдиган амаллардан биттаси   зино бўлиб,  бу энг жирканч ҳаром ишдир.
 Минг афсуски, ўзларини мўмин-мусулмон деб билган айрим инсонлардан ҳам бу гуноҳнинг содир этилиб туриши ўта ачирнарли ҳол. 
Албатта, бундай разил ишларга шайтон инсон қалбига васваса солади. Бу гуноҳдан қутилишнинг ягона йули Аллоҳдан   ва  унинг қаҳру- ғазабидан  қўрқиш билан бўлади. Қайси инсоннинг қалбида Аллоҳдан қўрқиш ҳисси ҳақиқий бўлса тавба қилади  ва  бу ишлардан ўзини сақлайди. Ислом уламоларининг таъкидлашича, зино  инсон зотини   бахтсизлик сари етаклаб қуйидагиларга гирифтор қилади:
Биринчиси: Зинокорнинг юзидан нур сўнади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз   Муҳаммад   мустафо   саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Зино қилувчи зино қиладиган вақтда мўмин булмайди” дедилар.   Ҳадиснинг шарҳида  Имом  Бухорий   бобомиз “Зинокорда иймон  нури бўлмайди” дейдилар, демак зинокорнинг     юзига иймон нури булмайди. 
Иккинчидан: Зино қашшоқликни мерос қолдиради. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳу вассалам  дедилар: “Зино фақирликни мерос қолдиради” (Имом  Байҳақий ривояти) Зинокор кишининг  косаси оқармай, қашшоқликда   кун кечириши ойдек  маълум.
Учинчидан: Шафқатсизликка олиб келади, меҳр-мурувватдан узоқлаштиради. Абу Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда  Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Қайси миллатда фоҳишалик ошкор бўлса, Аллоҳ таоло уларга ўлимни (қотилликни ) кўпайтириб қўяди” дедилар. Яъни, ўзаро низо, жанжал, адоват ва нафрат  ҳатто қотилликка  олиб боради. Шунинг учун ҳам Аллох таоло   Қуръони каримда “...ва зинога яқинлашманг, албатта у фоҳиша ва ёмон йулдир” дейилади. (Исро сураси 32-оят).
Тўртинчидан: Инсон саломатлиги талофатга учрайди. Яъни, ҳар йили   неча минглаб инсонларнинг ёстиғини қуритадиган  касалликка олиб боради. Бу ОИТС касаллиги бўлиб, борган сайин кенг қулоч ёзмоқда. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда  Расулуллоҳу  (с.а.в.)   шундай деганлар: “Қайси бир қавмда зино тарқалса  ҳатто уни ошкора қилсалар  уларга ота-боболарида бўлмаган ўлат  ва   юқумли касалликлар тарқалади” дедилар. (Имом ибн Можа  ривояти) 
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай хабар беради: “Албатта Аллоҳ фаҳшликни  ошкора ва пинҳонасини ҳам  ҳаром қилди”.
 Энди ҳозирда технология ривожланган даврда, айниқса, интернет саҳифаларида   ахлоқсизлик ва  фаҳш филмлар ошкора  намойиши этиладиган бўлди. Биз мўмин-мусулмонлар бундай фильмларни   томоша қилиш,  ундан нусха кўчириш, ўзгаларга тарқатиш, кўл телефонларда сақлаб юриш ишларини  ҳаром   деб эътикод  киламиз. Ватанимиз, халкимиз,  ва аҳлимизда бундай ишларнинг тарқалмаслиги  учун ҳар биримиз масъулдирмиз.

Салим  домла Узоқов
Шаҳрисабз шаҳар “Хўжамурод Бахши”
масжиди имом хатиби