1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КОРОНАВИРУСДА НИМА УЧУН ҲИД ВА ТАЪМ БИЛИШ ЙЎҚОЛАДИ?

15-08-2020, 22:42 512 Ўқиш режими + -
«Ўзбекистон 24» телеканалидаги "COVID-19 савол-жавоб" дастурида қатнашган Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова берган маълумот асосида «Kun.uz | Соғлом ҳаёт» хабар берди.
Коронавирус нафақат ўпка тўқимасини, балки нерв ҳужайраларини гематоэнцефал тўсиқдан ўтиб, мияни ҳам зарарлаши исботланди. Коронавируснинг нейрокорона - 1, нейрокорона - 2, нейрокорона - 3 деган таснифи пайдо бўлди. 
Нима учун коронавирусда ҳид ва таъм билиш сезгиси йўқолади? Бош мия жуфт нервларидан биринчиси ҳид билиш нерви бўлиб, касалликда у зарарланяпти. Шунингдек, тилни бошқарувчи нервлар шикастланиши ҳид билишни йўқотади.
Коронавирусдан даволангандан кейин вируснинг қолдиқлари бўлади ва улар токсинлар чиқаради. Шу сабабли тузалгандан кейин бирданига таъм ва ҳид билиш сезгиси тикланмайди. 
Организм секин-асталик билан сезги ҳиссини тиклаб олади. Бу беморларда турли даврни ўз ичига олади. Кимдадир 7-10 кун, баъзиларда 2 ҳафтагача чўзилади.


Манба: Азон.уз