
КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ЮМШАТИЛДИ, АММО ...
Мана коронавирус хасталигининг тарқалмаслиги учун юртимизда ташкил қилинган карантин юмшатилди. Аммо бир нарсани назардан қочирмайликки, карантин ҳолати тўхтатилган бўлсада, бироқ коронавирус пандемиясининг хавфи юмшагани йўқ. У ҳали нафақат бизнинг юртимизда, балки бутун дунё халқларининг соғлигига жиддий хавф солиб турибди.
Шу сабабли, барчамиз ўз соғлигимиз ва ўзгалар соғлиги учун янада эътиборли бўлишимиз зарур. Коронавирус пандемияси хасталигига қарши курашда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб курашишни давом эттиришимиз ҳали ҳам ҳамма ишдан муҳим. Бу курашда биз шахсий гигиена қоидаларга амал қилишимиз, оралиқ масофани сақлашимиз, қўлларимизни тозалаб ювиб туришимиз каби талабларга ва Республика махсус комиссиясининг қарорида айтилган қоида ва тавсияларга қатъий риоя қилишимиз лозим.
Ўзимиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қолдирмайлик, тозалик-покликка эътибор берайлик, биздан талаб қилинаётган ишларга сўзсиз амал қилайлик!
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз паноҳида сақласин, яқин кунларда коронавирус пандемияси хасталига барҳам берилишида Ўзи ёр-мададкор бўлсин!
Р. АКБАРОВ.