1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ (2 -қисм)

18-08-2020, 11:57 346 Ўқиш режими + -

  


ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ

(2 -қисм)

Аслида, қиёмат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билиши мумкин бўлмаган ҳодисадир. Унинг қачон рўй беришини фақат Аллоҳнинг Ўзигина билади. Лекин мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни синаш, ул зотни хижолат қилиш учун, қиёмат қачон бўлади, деб сўроқ қиладилар. 

Агар ҳар бир сўзни Аллоҳдан қабул қилиб оладиган ҳақиқий Пайғамбар бўлмаса, бунга турли жавоблар бериш мумкин.

 Хусусан, Пайғамбарликни даъво қилувчи табиатан телба ва бузуқлар одамлар эътиборини жалб қилиш учун уларнинг қиёматга нисбатан бўлган эҳтиросли қизиқишидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари кейинги пайтларда ошкор бўлди. Қиёмат фалон вақтда бўлади, деб қўйиб, сўнг шарманда бўлганлари ҳам жуда кўп.

Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу саволга қандай жавоб беришни Аллоҳнинг Ўзи сўзма-сўз уқтираяпти:

«Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўлади. Сизларга фақат тўсатдан келадир», деб айт.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам одам, у киши ҳеч қачон ғайб илмини биламан, деб даъво қилмаганлар. 

У зот: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир», дейдилар. Яъни, қиёматнинг қачон бўлишини фақат бир зот–Роббим билади, холос. Бошқа ҳеч ким билмайди. Мен ҳам билмайман.

«Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир». Қиёматни юзага келтирувчи Зот ҳам ягона Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Бошқа ҳеч ким бу ишга аралаша олмайди.

«У осмонлару ерда оғир иш бўладир». Унинг ҳақида билганим шу: Қиёмат осмонлар ва ер қанча улкан бўлмасин, уларга ҳам оғир келадиган даражада улуғ ҳодисадир. Шунинг учун ўша кунга тайёрланиш керак.

«Сизларга фақат  тўсатдан келадир». Билмай қоласизлар. Аввал эълон қилиб, вақтини тайинлаб келмайди. У содир бўлмасдан бир оз олдин ўзини ўнглаб, у ер-бу ерини тозалаб, ҳеч нарсани кўрмагандек мўмин-қобил бўлиб туришга имкон йўқ. Унинг келишига доим тайёр туриш керак. Унинг қачон содир бўлишини сўраб юришдан самара йўқ. Бунинг устига, бу саволга жавоб берадиган зотнинг ўзи йўқ. 

 

Қарши шаҳар “Наво” масжиди имом-хатиби

 

Қамаров Маҳмуднинг 

 

битирув малакавий иши дан олинди