1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК (1-қисм)

19-08-2020, 19:08 401 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК (1-қисм)
 

       Ислом мусулмонларнинг ҳаётларига хос бўлган кўрсатмаларни ўз ичига олган диндир. Бу билан Ислом мусулмонларнинг ҳам нафсий ҳам баданий ҳолатларини тартибга солишни мақсад қилади. Бу эса инсоннинг  таомланиши, кийиниши, уй жойи ва орзуларига алоқадор бўлган одоблар ва ахлоқлардир.
        Ислом ўз таълимотларида инсон танаси ва нафсини бир, деб билади. Улардан бири иккинчисининг устидан туғён қилишига йўл қўймайди.
             Ислом инсон танаси ва нафсинииг эҳтиёжларини тартибга солишини - инсон ҳаётда Исломий ҳаётни кўриб яшаши учун унга қилган кўмаги, деб ҳисоблайди. 
               Одамлар Исломдан йироқлашгач, ўзларининг ҳаётда яшашлари учун ҳар хил фалсафалар, қоидалар ишлаб чиқадилар. Лекин? бу ишлаб чиқилган фалсафалар инсонга бу дунёси учун ҳам охирати учун ҳам ҳеч қандай фойда келтирмайди.
                Аммо Исломда одамлар безор бўладиган роҳиблик ҳам ва тамомила эҳтиросларга берилиб кетиш бўлган ҳайвонийлик ҳам йўқ.
 

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили