Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ақиқа бу гўдак туғилганида шукронаси учун суйиладиган ҳайвон ва қўйга айтилади. Ва яна бола туғилганда сочини олишни ҳам ақиқа дейилади.
Янги фарзанд кўрган ҳар бир мусулмонга ақиқа қилиш фазилатдир. Расуллоллоҳ(с.а.в.) набиралари Ҳасан ва Ҳусан туғилганда иккиси учун ҳам қўй сўйиб, ақиқа зиёфати қилиб берганлар.
Оилада чакалокнинг туғилиши бу энг қувончли воқеадир. Оилада янги инсоннинг туғилиши бу беҳад хурсанчиликдир.Чунки, янги туғилган гўдак шу оилани, балки, ҳамма инсонлар учун ер юзидаги ҳаётни давомчисидир.
Самура (р.а.) ривоят килинади. Набий (с.а.в.): “Ҳар бир чақалоқ ақиқаси билан гаровлидир. Унинг учун 7-куни қўй сўйилур, сочи олинур” дедилар. Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) “Ақиқа 14-21-куни» суйилур” дейилади.
Шу ҳадисга мувофиқ ақиқани бола туғилгандан кейин 7 кунда имконият бўлмаса 14 ёки 21 кунликда қилинади. Агар шу муддат ичида ҳам имконият топилмаса,бошқа хоҳлаган вақтда қилса ҳам бўлаверади. Она қорнида инсон – омон дунёга келиши, онаси ҳам соғ-саломат қолиши оддий ҳолат эмас. Мусулмонлар орасига янги аъзони қўшилиши, онасини соғ-омон шарафига Оллоҳга ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча хайр садақа қилинса шунча оз.
Элмиддин домла Саъдуллаев
“Авазмалик” масжиди имом хатиби в.б