1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Намозда азон айтилишининг ҳикмати

7-01-2020, 17:17 867 Ўқиш режими + -

Намозда азон айтилишининг ҳикмати

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

            “ Азон” арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “ чорлов”, “даъват”, “ чақириқ “ деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса мўъмин-мусулмонларни ибодат вақти бўлганлигидан огоҳ этувчи, уларни ибодатга чорловчи нидо азон дейилади. Азон Пайғамбаримиз (с.а.в.) давриларида жорий бўлган ва у намоздаги  суннат амаллардан биридир.

Албатта, Ислом динида жорий қилган барча амаллар беҳикмат эмас, шу жумладан азон ҳам. Ислом уламолари шариатда азоннинг жорий этилишининг энг муҳим ҳикматлари санаб ўтадилар: 

  1. Намоз вақти кирганини билдириш ( Имом Нававийнинг “Саҳиҳи Муслим”га ёзган шарҳ китобларининг 4 жуз 77 –бетида Абу Аббос Қуртубийдан Ал-Ҳофиз қуйидагиларни ривоят қилгани келтириб ўтади: “Азон айтилишдан уч нарсани билдириш ҳосил бўлади:
                1) Намознинг вақти кирганлиги;

2)   Жамоа бўлиб одамларни чақириш;

3)   Намоз адо қилинадиган маконни одамларга билдириш”);

      2. Ҳар бир шаҳар ва қишлоқларда Ислом шиорини зоҳир қилиш; ( “Фатҳул-Қодир” китоби 2-жуз 254-255-бетларда Имом ибн Ҳумомнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “ Азондан кўзланган мақсад биргина намозни билдиришгина эмас, балки Аллоҳнинг зикри ва динини курраи замин бўйлаб ёйиш ҳамда чўллардаги инсу-жинларга эслатма бўлишдир”);

 

     3.  Жамоатни ҳозир бўлиши ва жамоат намозини адо этиладиган жойга чорлаш;
     4. Ислом диёри билан куфр диёрининг ўртасини ажратиб турувчи аломат эканлиги;
     5. Шайтонларни қувиш (Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтадилар:

“ Расулулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар уч киши бўлса-ю азон айтишмаса ва намозни адо этишмаса шайтон уларга эгалик қилиб олади” деганларини эшитганман”. (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, ибн Ҳиббон ва Ал-Ҳоким ривоятлари. )

     
     6. Мўмин-мусулмонларнинг дуолари азон вақтида мустажоб бўлиши.

 

     Ислом динини берган Аллоҳ таолога ҳамдларимиз, китоб ва илму ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га саловатларимиз бўлсин!

 

Рустам Қиличев.

ЎМИ

Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими