1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИМОМ МОТУРИДИЙ- ҲАНАФИЯ МАЗҲАБИНИНГ ЭНГ БИЛИМДОНИ

26-08-2020, 18:37 589 Ўқиш режими + -


 


ИМОМ МОТУРИДИЙ-

ҲАНАФИЯ МАЗҲАБИНИНГ ЭНГ БИЛИМДОНИ

 

Аҳли сунна вал-жамоанинг тўрт машҳур мазҳабидан бири ҳанифия мазҳабидир. Мусулмонларнинг аксар қисми фиқҳий масалада ҳанафия мазҳабига асосан иш олиб борадилар. Бизнинг Ўрта Осиё минтақамизда қадимдан ҳанафий мазҳаби амал қилади. Уламолар томонидан ҳанафия мазҳабининг энг билимдони деб Имом Мотуридий таърифланганлар. Хусусан калом илмининг машҳур намоёндаси Абул-Муин Насафий ўзининг “Табсиратул-адилла” китобида Имом Мотуридийни “Аърафуннасси би мазҳаби Аби Ҳанифа” ( Абу ҳанифа мазҳабининг энг билимдони)  дейилган. 

    Имом Мотуридий 870 йили Самарқанднинг “Мотурид” қишлоғида туғилади. Абул-Муин Насафий “Табсиратул-адилла” китобида Мотуридийнинг ўндан ортиқ асарлари ҳақида маълумотлар келтиради. “Китоб ат-тавҳид” (“Тавҳид (яккахудолик) китоби”), “Китоб ал-мақолот” (“Сўзлар китоби”), “Китоб радд авоил ал-адилла лил-Каъбий” (Каъбийнинг далилларига раддия китоби), “Китоб баён ваҳм ал-муътазила” (“Муътазилийларнинг ёлғон ғоялари баёни ҳақида китоб”), “Китоб радд таҳзиб ал-жадал лил-Каъбий” (“Каъбийнинг мунозаоарига раддия китоби”), “Радд китоб ал-Каъбий фи ваийд ал-фуссоқ” (“Каъбийнинг жазо ва фосиқлар ҳақидаги китобига раддия”), “Радд усул ал-хамза ли Аби Умар ал-Бохилий” (“Абу Умар Бохилийнинг бешта учулига раддия”), “Радд китоб ал-имома ли баъзи ар-равофиз” (“Рофизийларнинг имомат мавзудаги китобларига раддия”), “Китоб радд алал-қаромита” (“Қарматийларга раддия китоби”) ҳамда усул ал-фиқҳга  оид “Маъхаз аш-шароиъ” (“Шариат манбалари”), “ал-Жадал” (“Баҳс-мунозара”) каби асарлар шулар жумласидандир.

Насафий ўз асарида яна таъкидлашича, Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон ал-карим” (“Қуръони карим таъвили (тафсири)”) номли асари ўз даврида машҳур ҳисобланган ва кўплаб олимлар ушбу асарни қуйидагича тавсиф билан юксак баҳолаганлар: “Мотуридий имомларнинг улуғи ва миллатнинг устуни эди. Унинг Қуръонга ёзган тафсири барча чигалликларни очиб берувчи, инмон қалбидаги шубҳали қора булутларни хайдовчи ҳамда ниҳоятда гўзал васф ила яратилган асардир. Шундай китобни ёзган зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин”.

Абул Муин Насафий ўзининг “Табсира” асарида мовароуннаҳрлик уламолар ҳақидаги маълумотни Абул Қосим Ҳаким Самарқандий (ваф. 953.) ҳақидаги маълумотлар билан тугатар экан, шундай дейди: “Агарда мен ҳанафия мазҳабига эътиқод қилган бухоролик ҳамда Мовароуннаҳр туркларининг энг қуйи чегарасигача бўлган барча диёрларидаги уламолар ҳамда Марв ва Балх уламолари ҳақида гапираварсам, ушбу китобим тугамайди. Шунинг учун сизнинг эътиборингизга юқорида зикр этилган уламолар ҳақидаги мухтасар хабарлар етказишни афзал деб билдим. Лекин мен зикр қилган олимларнинг биронтаси бўлмаганида ҳам, Мотуридий уларнинг барчасининг ўрнига кифоя қила олар эди”. 

 

Хулоса қилиб айтамизки, ҳанафия мазҳабимизнинг энг билимдони бўлган Имом Мотурудийнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Унинг илмий меросини ўрганиш  ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-тотувлик каби Ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялаш йўлида хизмат қилади. 

 

Руҳиддин домла Акбаров

ЎМИ Қашқадарё вилоят

вакиллиги ходими