СИЗ ЎЗ ДУШМАНИНГИЗНИ ТАНИНГ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Биз мусулмонлар шайтон бизнинг душманимиз эканлигини яхши биламиз. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам эса бир қанча ҳадисларида бу ҳақида огоҳ этишган. Аммо шайтонни душманлигини билишимиз муқобилида унинг қандай сифатларга эга эканлигини билмасак унинг хийла найранггина тушиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Шунинг учун шайтоннинг сифатларини билиш мақсадида биз сиз азизларга Воҳид Абдуссалом Болий қаламига мансуб “Жин шайтондан сақланиш йўллари” китобидан иқтибос келтирамиз:
“Қуйидагилар сизнинг ашаддий душманларингиз, уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Булар иблис ҳақидаги маълумотлардир:
Исми: иблис
Шаҳри: ғофилларнинг қалби
Жамоаси: шайтонлар
Диний макони: жаҳаннам, у қандай ҳам ёмон жойдир
Даражаси: фосиқларнинг етакчиси
Минтақаси: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар
Сафар йўли: эгрилик
Сармояси: омонатлар
Мажлиси: бозорлар
Сафардаги душмани: мусулмонлар
Ваъдаси: сароб
Амалдаги шиори: мунофиқлик(бу энг улуғ хулқидир)
Амалдаги либоси: буқаламун сингари товланувчи либос
Яхши кўрганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолганлар
Уни безовта қиладиган нарсалар: истиғфор
Унинг ёзуви: баданини ўйиб ёзиш(татуировка)
Уйи: ҳожатхона ва ҳаммом
Сифати : хожатхона: манфаати йўлида тебраниш
Ҳамкасблари: мунофиқлар
Касблари: ҳаром мол топиш
Иш жойлари: нажосат ва фисқу-фасод босган жойлар
Унинг хизмати: қайтарилагн ишларга буюриш ва қизиқтириш
Буйруқлари: фаҳш ишларга буюуриш
Диёнати: куфр
Вазифаси: ғазабга дучор бўлганларни, яъни адашганларни идора қилиш
Хизмат муддати: қиёматгача
Сафар тарафи: жаҳаннам йўли
Тижоратган кўрган фойдаси: беҳуда кетган вақт
Сафардаги дўсти: жин ва инсондан бўлган шайтонлар
Ишдаги дўстлар: ҳақни гапиришдан тийилувчилар
Минадиган чорваси: ёлғон
Ҳаққи: гуноҳ ва гуноҳкор
Алоқа воситаси: ғийбат, чақимчилик, жосуслик
Энг яхши кўрган таоми: ўликларнинг гўшти
Қўрқадиган кишиси: тақводор мўмин
Ёмон кўргани: Аллоҳни кўп эслайдиганлар
Ҳимояси: найранги
Тузоғи: ахлоқсиз кишилар
Севимли машғулоти: адаштириш
Хотиржамлиги: барча инсонларнинг кофир бўлиши
У яхши кўрган ишлар: лўттивозлик, икки аёлнинг ғайритабиий тарзда қўшилиш
Тобеъларига нисбатан махфий йўли:
Мутакаббирларга хос бўлган сўз: “мен”
Унинг оҳирги нуқтаси: сизларни ҳақли деб ҳисоблаш
Уни йиғлатадиган нарса: кўп сажда қилиш”
Тайёрловчи:
Рустам Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими