1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИТОАТДА НАЖОТ БОР

28-08-2020, 01:38 296 Ўқиш режими + -

ИТОАТДА НАЖОТ БОР 

 

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳга ҳамду-саноларимиз, Пайғамбаримиз (с.а.в.) га салом ва салавотларимиз бўлсин!

Дарҳақиқат, итоатда ҳикмат кўп. Инсон итоат қилиш билан мақсадига эришади. Итоат қилмаслик билан эса инсон эришай деб турган бахтни қўлдан чиқаради.  Инсон энг аввало Аллоҳ таолонинг амру-фармонларига итоат қилиши лозим. Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир киши Аллоҳ таолонинг қайтариқларидан қайтиб, буюрганига юриш билан Аллоҳ таолога итоат қилаётган бўлади. Аллоҳ таолога итоат қилиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарз бўлган амалдир. 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: 

“ Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг” ( Нисо сураси, 59-оят).   Бу оят ҳақида “ Тафсири Ҳилол”да: “ ...Одамлар орасида адолат ила ҳукм юритишда ва бошқа ишларда, аввало Аллоҳ таолога итоат этиш керак, сўнгра Пайғамбар (с.а.в.) га ундан кейин мусулмонларнинг ўзларидан бўлган ишбошиларига итоат қилишлари лозим”.  

Инсон бу дунёда умргузаронлик қилар экан ўз ҳаётида итоатга катта ўрин бериши лозим. Итоат натижасида инсон барча яхшиликларни қўлга киритади. Инсон ёмонликдан қайтиб, яхшиликка буюрилган қонун ва ишларга итоат қилиши лозим. Инсонннинг бу дунёдаги эришган барча ютуқ ва муваффақиятлари итоат туфайлидир. Ва аксинча эса инсоннинг бахтсизлиги, муваффақиятсизлиги унинг итоатсизлигидадир.    

 Тарих китобларини варақлаганда бунга мисолларни кўп топиш мумкин. Мана масалан, Нуҳ пайғамбар замонида юз берган  “ Тўфон”  ҳам итоатсизлик  эвазига келгандир. Ва бошқа пайғамбарлар ҳаётларида ҳам бунга кўп мисол келтириш мумкин. 

 Инсонларнинг итоатсизлиги турли машаққатларни юзага келтириб,уларни муаммоларнинг ечимини топишда адашишликка олиб келади.  Шу сабабли инсонлар учун тўла-тўкис итоатга киришликда нажот бордир. 

 

Руҳиддин домла Акбаров

ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими