МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК (2-қисм)
Исломда одамлар безор бўладиган роҳиблик ҳам ва тамомила эҳтиросларга берилиб кетиш ҳам йўқ. Мана шу ўринда биз хақиқатни айтиб ўтмоқчимиз.
Охиратга иймон келтирган мўминнинг ҳаёти кофир ҳаётининг ўзгачасидир. Чунки кофир: “ Ер юзидаги ҳаётим-ҳам бу дунём ҳам охиратим», деб ҳисоблайди.
Ўзларининг ҳуррилигини қўлдан бой берган ва фақат дунявий мато учун яшаган кимсалар ҳақида Аллоҳ шундай дейди:
Албатта, Аллоҳ иймон келтирганлар ва яхши амал қилганларни тагидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Куфр келтирганлар ҳузур қилурлар ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва дўзах уларнинг жойидир. (Муҳаммад: 12).
Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар.
Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар. (Хижр: 2-3).
Мўмин ўз орзуларини икки дунёга тақсимлайди ва икки дунё яхшилигини умид қилади.
Иккала ҳаёт саодати сари интилиш бу Аллоҳни зикр қилишлик эканини Қуръон бизларга қуйидагича таълим берган:
Ибодатларингизни тугатганигизда, Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ эсланг. Одамлардан баьзилари: «Роббимиз бизга бу дунёда бергин», дейдир ва унга охиратда насиба йўқдир.
Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир. (Бақара: 200-202).
Ҳорунга қилинган насиҳатлар иккала ҳаёт учун амал қилиш зарурлигини таъкидлайди. Чунки бу дунё охират учун воситадир. Ўша воситанинг яхши бўлиши нажот учун кафилдир. Аллоҳ Ҳорунга шундай насиҳат қилган эди:
Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузьунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузьунчиларни суймас», дедилар. (Қасос: 77).
Шунга кўра Ислом мусулмонга қорнининг қули бўлиб қолмаслигини ва доимий ғам-ташвиши дастурхонни турли таомлар билан тўлгазиш бўлиб қолмаслигини васият қилади. Мусулмон топса хурсанд бўлиб, топмаса дарғазаб бўлиб юриши асло мумкин эмас.
"Мусулмон хулқи" китобидан.