1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОЛИЙ МАЪҲАДДА МОДУЛЬ ТАЪЛИМ ШАКЛИ БЎЙИЧА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА-ФОТОЛАВҲАЛАР

8-09-2020, 09:51 52 Ўқиш режими + -
Бугун, 8 сентябрь соат 7:00дан бошлаб Тошкент ислом институтининг Модуль таълим шакли бўйича кириш имтиҳонлари бошланди. Абитуриент-имомлар ихтисослик фанлар мажмуаси ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси фанларидан тест синовидан ўтмоқдалар.
Бугунги тест синовларида абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиқиб, дизенфекция тоннелидан ўтказилди, тана ҳарорати ўлчанди, тиббий ниқоб, қўлқоп ва кепка билан таъминланди.
    
Имтиҳон жараёнларини ТИИ ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан очди ва институтда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинганлиги тўғрисида маълумот берди. Имом-хатибларга кириш имтиҳонларида омад тилади.

Анъанага кўра, имтиҳонлар Муҳаммадали қори томонидан Аллоҳнинг Каломи тиловатни қилиш билан бошланди. ТИИ ректори У.Ғафуров илмларини янада ривожлантиришга чоғланган абитуриент-имомларга Аллоҳ таолодан муваффақият тилаб дуо қилди.
  
Сўнг, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Б.Рустамов сўзга чиқиб, Модуль таълим тизимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар тест синовлари асосида ўқишга қабул қилиниши бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича тузилган махсус ҳайъат томонидан тайёрланган саволлар китоби ва жавоблар вароқлари жойлаштирилган қоплар абитуриентлар иштирокида очилгач, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим бўлими мудири С.Шерхонов жавоблар вароғини тўғри тўлдириш бўйича маълумотлар берди.
   
Тест синовлари учун 2 соату 20 минут вақт берилди.
Хабарингиз бор, Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул  қилиш карантин тартибларидан келиб чиққан ҳолда портал орқали масофавий тарзда 2020 йил 15 июлдан 30 июлгача амалга оширилди.Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон  мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади.
       
Эслатиб ўтамиз, пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш учун мандат жавоблари бугуннинг ўзида аср намози вақтида эълон қилинади.

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

Манба: исламинститут.уз