1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Саҳоба ва тобеинлар гулшани

9-01-2020, 17:54 759 Ўқиш режими + -

Саҳоба ва тобеинлар гулшани: 

1.            Толқ ибн Ҳабиб айтадилар:

                Аллоҳ таолонинг (бандадаги ҳақлари) бандалар уни  адо  қилишларидан ҳам кўра улуғроқдир. Аллоҳ таолонинг неъматлари уни санашдан ҳам кўра кўпроқдир. Шунинг учун тавба қилган ҳолда тонг оттиринг ва тавба қилган ҳолда кечни киритинг. (яъни кўплаб тавба қилинг)  (Ибн Муборак, Зуҳд китоби 101/1)

2.            Суфёндан ривоят қилинади: У киши айтадилар

                 “Толқ қироат қилганида йиғларди ва бошқаларни ҳам йиғлатарди. Қироат қилганида одамлар унинг қироатининг майинлиги-ю  овозининг гўзаллигидан йиғлаб юборардилар. Онаси унга қараб “Болам, Қуръондаги товушинг эрта қиёматда бошингга бало бўлмасинда” деди. Шунда Толқ йиғлаб хушидан ҳам кетиб қолди”. (Ибн Абу Дунёнинг “Юмшоқлик ва йиғламоқ” асари 87/1)

3.            Салмон Форсий розияллоҳу анҳу бундай деганлар: 

“Ўргатилмайдиган илм – нафақаси берилмайдиган кон кабидир”

(Саҳоба ва тобеъинлар сўларидан Саҳиҳ Муснад. 35/1)

4.            Хузайфатул Ямоний розияллоҳу анҳу намозда рукуъ ва саждани комил қилмайдиган бир кишини кўриб қолиб: Сени бу намозинг намоз эмас. Агар шу ҳолда ўлсанг Аллоҳ Муҳаммада алайҳис саломга юборган динида ўлмаган бўласан, дедилар. (Имом Бухорий ривоятлари)

5.            Саид ибн Мусаййиб қуёш чиққанидан кейин икки ракаатдан кўпроқ намоз ўқиб намозида ракаат ва саждасини кўп қиладиган кишини кўрдиларда, уни бу ишдан қайтардилар. Ва айтдилар: “”Эй Абу Муҳаммад, Аллоҳ Мени намоз учун азоблайдими?, деб Саиб ибн Мусаййиб: “Йўқ, сени суннатга хилоф қилганнинг учун азоблайди дедилар”.

(Саҳоба ва тобеъинлар сўларидан Саҳиҳ Муснад. 58/1)

6.            Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар:

“Олим ва шогирд ажрда баробардирлар. Бошқалар эса қаланғи-қасанғиларки, уларда яхшилик йўқдир”. 

(Саҳоба ва тобеъинлар сўларидан Саҳиҳ Муснад. 85/1)

7.            Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“ Мен энг қўрқадиган нарсам қиёмат кунида менга: Илм ўқибсан. Ўқиган илмингга қандай амал қилдинг, дейиладиган сўздир” дедилар.

(Саҳоба ва тобеъинлар сўларидан саҳиҳ муснад. 87/1)

8.            Фузайл ибн Иёз айтадилар:

                Сенинг наздингда  гуноҳлар кичиклашгани сари Аллоҳ наздида у катталишиб бораверади. Гуноҳлар сенинг наздингда катталавергани сари Аллоҳнинг наздида кичиклашаверади.”

(“Алжавобул Кофий” китоби51/1)

9.            Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

“Агар бир инсонни сен билан дунё ишларида мусобақалашаётганини кўрсанг сен у билан охират ишларида мусобақалаш”

(Имом Аҳмад Ибн Ҳанбалнинг “Аз Зуҳд” китобалари176/1)

10.          Низол ибн Сабура айтадилар:

Мунофиқнинг масжидда ўтириши ҳудди қушни қафасга ўтиришига ўхшайди”

Танбеҳул Ғофилийн” Абу Лайс Самарқандий 303/1

11.          Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтадилар:

“Дўстлар кўпайса ғанимлар ҳам кўпаяди”

“Узлат” Ал-Хаттобий 40/1

                Айю Сахтиёни роҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:

12.          Кишида икки хислат бўлмагунча у улуғликка эриша олмайди: Биринчиси-Одамларнинг мол мулкидан киши ўз иффатини сақлаши. Иккинчиси- одамларнинг айбидан ўтмоқ.

“Адабуд Дунё ва Дин”

13.          Суфён Саврий роҳматуллоҳи алайҳидан сўрашди:    

                Дунёда зоҳидлик(яъни таркидунёлик) нима? – деб.

“Одамларнинг (ҳаққидан) зоҳидлик қилишдир”-деб. 

14.          Суфён ибн Уяйна роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

“Аҳли ҳақ кам бўлса ҳам  ҳақдан қочмай уни лозим тут”

Аллоҳ барча саҳоба ва тобеъинлардан рози бўлсин!

Р.Қиличев

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими

Интернет маълумотлари асосида таржима.