1442 йил 01 Сафар | 2020 йил 18 сентябрь, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:06
Sunrise
06:21
Dhuhr
12:31
Asr
16:53
Maghrib
18:40
Isha
19:55


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСИБАТГА САБР ҚИЛИШ

12-09-2020, 17:50 12 Ўқиш режими + -

Мусибатга сабр қилиш  


Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳим
Аллоҳ таоло инсонларни имтиҳон учун яратган. Бу имтиҳон яхшиликлар ва мусиббатлар билан булади.Аллох таоло Бақара сурасининг 155-156-оятида  марҳамат қилиб айтади.
Албатта,сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка,жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз.Ва сабрлиларга башорат бер. 
(Улар) узларига мусийбат етганда: ". Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз" деганлардир.
Демак Аллоҳ таоло бандаларини қандай мусибатлар билан синашлигини юқоридаги оятида маълум қилди.
"Қўрқинч" деганда душмандан,золимдан бўладиган хавф-хатар тушунилади
"Очлик" деганда қирғоқчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик, "Молк-мулкка" деганда ўғри олиши,офат етиши ва бошқалар.
"Жонга" денанда,турли хасталиклар билан,яқин кишиларнинг,қариндошлар ўлими,касалликлар етишидир. "Меваларга" деганда, офат етиши,баракасини кетиши билан нуқсонга учрашидир.
Бандаларига бир қийинчилик ёки мусибат етганда нима қилишимиз кераклигини ҳам таълим берди. Яъни " Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун". Маъноси: Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтгучимиз деганидир.  Қиска қилиб "истиржо" дейилади. Бундан кўриниб турибдики,бу калимани фақат жанозага борганда эмас,  ҳар қандай каттаю- кичик мусибат етганда айтишлик фойдали экан.
 
Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом : 
    "Бирортангизнинг оёқ кийими ипи узилса ҳам,истиржо айтсин"дейдилар. "Истиржода"катта маъно бор. Яъни,барчамиз, бор будимиз Аллоҳники, ҳақикий эга унинг ўзи, нимани,қачон,қандай тасарруф қилишни Ўзи билади. Шундай экан инсонларни бошига бир иш тушса юқоридаги калималарни айтиб сабр қилиши лозим. Ва   албатта Аллоҳни мукофоти бўлади.Аллоҳ таоло қандай мукофот бўлишини Бақара сурасини 157-оятида айтиб қўйди:
"Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор.Ана ўшалар ҳидоят топганлардир".
Демак,банда мусибатларга сабр  қилса, Аллоҳни  саловати ва раҳматидек бахтга муяссар бўлади.  
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан бирида:
"Мўминнинг иши ажойиб,Аллох унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади.Хурсандчилик етса,шукр қилади___яхши бўлади.Мусибат етса, сабр қилади— яхши бўлади",деганлар. 
 
Хулоса қиламизки, имтиҳон дунёда мусибат етканда унга Аллоҳ учун сабр қилиш юксак фазилатлардандир. Мана шундай фазилатларга барчамизни муяссир қилсин!  
 
 

Сайидасқаров Абдулманноф

"Сўфи Оллоёр бобо" жоме масжиди 
имом-хатиби