1442 йил 01 Сафар | 2020 йил 18 сентябрь, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:06
Sunrise
06:21
Dhuhr
12:31
Asr
16:53
Maghrib
18:40
Isha
19:55


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 6-қисм)

14-09-2020, 10:31 9 Ўқиш режими + -
 

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 6-қисм)

Ҳақ гап шуки, одоб-ахлоқда ночор бўлиб, эл юрт ичида обрўсиз бўлган кимсалар, қимматбаҳо либосларни кийиб ўз обрўларини оширмоқ учун  ҳаракат қилиб қоладилар.
 Улар: «Ҳар қандай қиммат баҳо либослар инсоннинг камчилик ва нуқсонларини беркитади», деб уйлайдилар. Аслида ундай эмас.
Жобир ривоят қилади: «Али билан Фотималарнинг никоҳ тўйини кўрганмиз. Бундан ўзга яхши-чиройли туй бўлмаган. Бизларнинг ўтирган тўшакларимиз дарахт пустлоғлари эди. Али билан Фотима ўтирган тўшак эса эчки териси эди. Дастурхонда эса хурмо ва майиз бор эди холос”.
Ортиқча нарсалардан бехожат бўлиш ва керакли бўлган нарсалар билан кифояланиш ахлоқ гўзаллигидан далолатдир.
Ипсоннинг зикри доим бўлсинки ул охират,
Зарурий нарсаси у- емоқ ичмоқ ва овқат ҳаётда муҳим бўлар. 
 Албатта мана шулар,
Муҳим бўлган нарсалар зикридан чалғитар.
Бундан Ислом Дини увада, йиртиқ либосларни ёқтиради, дегани мурод эмас. Диндор одамнинг хақиқий содда, камтар бўлиши қанақалигини билмаганлар албатта шунақа кийимларни кийиб олишлари аниқ.
Бир киши Абдуллох бин Умардан: «Кандай либос кияй?», деб сўрабди. «Шундай либосни кийгинки, тушунганлар айб қилмасин ва тушунмаганлар кулмасин», деб жавоб қилди Абдуллоҳ. «У қандай бўлади», деб сўраганида, Абдуллоҳ бин Умар шундай жавоб бердилар: «Беш дирҳам билан йигирма дирҳам орасидаги баҳода бўлган либосни кийгин».
Абдуллоҳ бин Умар замонасида мусулмон либосининг баҳоси ўшандай бўлган экан. Хозирги асримизда у бахо ўзгариб кетди. ( давоми бор). 
 

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили