1442 йил 07 Сафар | 2020 йил 24 сентябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:26
Dhuhr
12:29
Asr
16:45
Maghrib
18:30
Isha
19:44


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ (7 -қисм)

14-09-2020, 10:32 15 Ўқиш режими + -

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ
(7 -қисм)


Мусулмон инсон қиёматда бу дунёдаги қилинган амалларнинг зарра миқдоричаси ҳам қолмай ҳисоб қилинишига ва ўша ҳисоб асосида мукофот ёки жазо берилишига жазмила эътиқод қилмоғи керак.
Аллоҳ таоло «Залзала» сурасида бу ҳақиқатни қуйидагича баён қилади: 
«Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир», (6-8 оятлар).
Яъни, қиёмат куни одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, мўминлар алоҳида, кофирлар алоҳида жойларидан қўзғаладилар. Кейин бу дунёда қилган ишларига яраша мукофот ёки жазо оладилар.
Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак.
Ҳар доим агар кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам яхшиликни қилиб, шунингдек, агар   кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.
Аллоҳ таоло «Иншиқоқ» сурасида қуйидагиларни айтади: 
«Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса.
Тезда, осонгина ҳисоб қилинур.
Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур.
Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафдан берилса...
У тезда ўзига ҳалокатни чақирур.
Ва у қизиб турган дўзахга кирур», (7-12 оятлар).
 

 
Қарши шаҳар “Наво” масжиди имом-хатиби
 
Қамаров Маҳмуднинг 
 
битирув малакавий иши дан олинди