1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК (7-қисм)

17-09-2020, 18:03 296 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК (7-қисм)
 

Бир саҳобий Расулуллоҳ ҳузурига эски кийимда келди. Расулуллоҳ ундан: «Мол-дунёинг йуқми?, деб сўраган эдилар, у: «бор», деб жавоб қилди.
-Қандай мол дунёларинг бор?
-Аллоҳ менга ҳаммасини берган-деди.
-Агар  Аллоҳ сенга мол-дунё берган бўлса, унинг асари сенда кўриниб турсин», дедилар Расулуллоҳ.  ( Имом Насоий ривояти) . 
Кўриб турибсизки, Ислом мусулмоннинг чиройли ва кўркам бўлишини хоҳлайди. Лекин бундай мусулмон таши чиройли ичи эса хунук бўлган кимсадан жуда катта фарқ қилади. Чунки бундай одам вақтини ва молини фақат ўзининг шахсий манфаъати учун сарф қилади. 
Мусулмон учун эса хақ йўлдан чиқмаслик ўз олижаноблигини сақлаш унинг асосий ғам-ташвиши бўлади.  Аллоҳ буйругини бажарар экан, қандай либос кийиши унинг учун қизиқ бўлмайди.
Кейинги йилларда бутун олам либослар дунёсида ҳар фасл учун махсус кийимлар ўйлаб топмоқда. Бу шу даражага етди-ки, ёз фаслига мос либос кўз фаслига мос эмас. Бу ҳам майли, хатто одамлар бир куннинг ўзида ҳар хил либосларни кийишмоқда. 
Бу беъманиликка шарқ ва ғapб аёллари, хотинпарастлари ва (қўпол ибора билан айтилганда) хезалаклари берилиб кетишган. 
Маълумки, Ислом динимиз буни каттиқ қоралайди.

 ( давоми бор). 
 
"Мусулмон хулқи" китобидан.