1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Индонезиялик меҳмонларни қабул қилди

10-01-2020, 18:29 513 Ўқиш режими + -

 
  Индонезиялик журналист Марфуаҳ Панжи Астути турмуш ўртоғи Ҳерламбанг Сукма Сакияна билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Марфуаҳ Панжи Астути хоним Ўзбекистон хусусан, Самарқанд ҳақида “Journey to Samarkand” – “Самарқандга саёҳат” номли рисола муаллифи ҳисобланади. 
Меҳмонларнинг хабар беришича ушбу китоб ўн минг нусхада нашр этилган ва индонезиялик китобхонлар томонидан қизғин қабул қилиниб, унинг барча нусхалари қисқа муддат ичида харид қилинган.
9 январь куни меҳмонларни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов вилоят вакиллиги биносида қабул қилди. Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Индонезия халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари, ушбу асарнинг аҳамияти ва бундан кейинги ҳамкорлик масалалари борасида сўз юритилди. Қабул маросими сўнгида муаллиф ўзининг “Самарқандга саёҳат” номли асарини З.Эшонқуловга ҳадя қилди. Шунингдек, вакиллик томонидан ҳам меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.




Манба:  ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати